40–БОБ
Маъбад ҳақида ваҳий
1 Сургун бўлган пайтимизнинг йигирма бешинчи йили биринчи ойининг ўнинчи кунида Қуддус қулаганига ўн тўрт йил бўлган эди. Ўша куни Эгамизнинг қудрати мени қамраб олиб, кўтариб кетди. 2 Ваҳийда Худо мени Исроил юртига олиб бориб, жуда баланд бир тоғнинг устига турғизиб қўйди. У ердан мен жануб томонда жойлашган шаҳарга ўхшаш бир нечта бинони кўрдим. 3 Худо мени ўша ерга яқинроқ олиб борганда, мен дарвоза ёнида турган бир одамни кўриб қолдим. Ўша одамнинг бутун вужуди ярқироқ мисдай товланиб турар эди. Унинг қўлида ўлчов асбобларидан зиғир арқон ва чизғич бор эди. 4 У менга шундай деди: “Эй инсон, мен сенга кўрсатадиган ҳамма нарсага яхшилаб эътибор бер, сен шу сабабдан бу ерга келтирилгансан. Яхшилаб қулоқ сол, чунки сен кўрганларингни Исроил халқига айтиб беришинг керак.”
Шарқий дарвоза биноси
5 Мен Маъбад ҳовлисини ўраб турган бир деворни кўрдим. Дарвоза ёнида турган ўша одам чизғичи билан деворни ўлчади. Чизғичининг узунлиги олти узун тирсак бўлиб, ҳар бир узун тирсак бир тирсагу тўрт энли эди . Деворнинг қалинлиги олти тирсак, баландлиги ҳам олти тирсак чиқди. 6 Сўнг у шарқий дарвоза биносининг олдига борди. Зиналардан тепага кўтарилиб, остонани ўлчади. Остона икки ён деворининг қалинлиги олти тирсак чиқди. 7 Остонадан йўлак бошланар эди. Йўлакнинг икки томонида соқчилар учун махсус қурилган учтадан хона бор эди. Хоналарнинг эни ва узунлиги бир хил — олти тирсакдан эди. Хоналарни ажратиб турган деворларнинг қалинлиги эса беш тирсак эди. Йўлакнинг охирида даҳлиз остонаси бор эди. Даҳлиз остонасининг икки ён девори олти тирсак қалинликда эди. 8 Сўнг ўша одам даҳлизни ўлчади. 9 Даҳлизнинг эни саккиз тирсак эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворлари икки тирсак қалинликда эди. Бу даҳлиз дарвоза биносининг ички тарафида, Маъбаднинг рўпарасида жойлашган эди. 10 Йўлакнинг икки томонидаги ўша соқчилар хоналари бир хил катталикда, орасидаги деворлар ҳам бир хил қалинликда эди. 11 Сўнг ўша одам дарвоза биносининг остонасини ўлчади. Остонанинг эни ўн тирсак чиқди. Йўлакнинг эни эса ўн уч тирсак чиқди. 12 Ҳар бир хонанинг олдида баландлиги ва эни бир тирсак бўлган пастак девор бор эди. (Хоналарнинг узунлиги ва эни олти тирсакдан эди.) 13 Сўнгра ўша одам дарвоза биносининг шифтини кўндалангига, бир хонанинг орқа деворидан тортиб, рўпарадаги хонанинг орқа деворигача ўлчади. Шифтнинг эни 25 тирсак чиқди. 14 Кейин у даҳлиз эшигининг икки ён деворини ўлчади. Деворнинг баландлиги 60 тирсак чиқди. Дарвоза биносининг атрофи ҳовли эди. 15 Дарвоза биносининг узунлиги, дарвозадан тортиб, то ичкаридаги даҳлизгача 50 тирсак эди. 16 Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди.
Ташқи ҳовли
17 Ўша одам мени дарвоза орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига олиб кирди. Ҳовлининг девори бўйлаб ўттизта ҳужра қурилган эди. Ҳужраларнинг олд томонида тош ётқизилган бир йўл бор эди. 18 Бу йўл паст йўл ҳисобланар эди. Унинг эни 50 тирсак эди. 19 Сўнг мен ички ҳовлига олиб кирадиган дарвоза биносини кўрдим. Ўша одам ички дарвоза биноси билан ташқи дарвоза биноси орасидаги масофани ўлчади. Масофа 100 тирсак чиқди.
Шимолий дарвоза биноси
20 Сўнг ўша одам ташқи ҳовлининг шимолий дарвоза биносини ўлчади. 21 Бу дарвоза биносининг икки ён томонидаги учтадан бўлган соқчилар хоналари, даҳлиз ва ён деворларнинг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. 22 Деворлардаги панжарали туйнуклар, даҳлиз ва пальма тасвирларининг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди. 23 Шимолий дарвоза биносининг рўпарасида ҳам шарқий дарвоза биносидагидай ички ҳовлига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчаган эди, масофа 100 узун тирсак чиқди.
Жанубий дарвоза биноси
24 Сўнг ўша одам мени жануб томонга олиб борди. Жануб томонда ҳам дарвоза биноси бор эди. Ўша одам дарвоза биносининг даҳлизини ва даҳлиз деворларини ўлчади, уларнинг ўлчамлари бошқаларники билан бир хил эди. 25 Бу дарвоза биносидаги хоналарнинг ва даҳлизнинг бошқа дарвозаларникига ўхшаган панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни эса 25 тирсак эди. 26 Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. 27 Жануб томонда Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам жанубдаги ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчади, масофа 100 тирсак чиқди.
Ички ҳовли: жанубий дарвоза биноси
28 Сўнг ўша одам мени жанубий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди. 29 Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг икки ён девори бошқа дарвоза бинолариникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. 30 Ички ҳовлига қаратилган дарвоза биноларининг даҳлизлари бир хил эди. Уларнинг узунлиги 25 тирсак, эни 5 тирсак эди. 31 Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвозага саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди.
Ички ҳовли: шарқий дарвоза биноси
32 Сўнг ўша одам мени шарқий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди. 33 Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвозаларникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. 34 Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвоза биносига саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди.
Ички ҳовли: шимолий дарвоза биноси
35 Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза олдига олиб бориб, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди. 36 Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвоза бинолариникига ўхшаган эди. Хоналар ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. 37 Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвозага саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди.
Шимолий дарвоза биноси ёнида қурилган иморатлар
38 Шимол томондаги ички дарвозанинг даҳлизи ёнида бир хона бор эди. Бу хонага даҳлиз орқали кирилар эди. Қурбонлик учун бўғизланган ҳайвонлар шу хонада ювилар эди. 39 Даҳлизнинг ўзида тўртта хонтахта бор эди. Хонтахтанинг иккитаси даҳлизнинг бир чеккасида, қолган иккитаси даҳлизнинг бошқа чеккасида турар эди. Бу хонтахталарнинг устида куйдириладиган қурбонлик, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонлиги учун ҳайвонлар бўғизланар эди. 40 Ташқи ҳовлида яна тўртта хонтахта бор эди. Хонтахтанинг иккитаси дарвоза зинапоясининг бир томонида, бошқа иккитаси зинапоянинг бошқа томонида турар эди. 41 Ҳаммаси бўлиб саккизта хонтахта бор эди. Тўртта хонтахта даҳлизнинг ичида, яна тўрттаси дарвозанинг ташқарисида турар эди. Бу хонтахталарнинг устида ҳайвонлар бўғизланар эди. 42 Куйдириладиган қурбонликлар учун яна тўртта хонтахта бор эди. Бу хонтахталар йўнилган тошдан ясалган бўлиб, уларнинг узунлиги ва эни бир ярим тирсак, бўйи бир тирсак эди. Бу хонтахталар устига қурбонликларни сўйишда ишлатиладиган асбоблар қўйилар эди. 43 Даҳлиз деворларига узунлиги тўрт энли бўлган илгаклар қоқилган эди. Ҳайвонларнинг гўшти эса хонтахталар устига қўйилар эди.
Руҳонийларнинг хоналари
44 Ички ҳовлида иккита хона қурилган эди . Хоналарнинг биттаси шимолий дарвоза ёнида жануб томонга қаратиб қурилган эди. Иккинчиси эса жанубий дарвоза ёнида шимол томонга қаратиб қурилган эди. 45 Ўлчаётган одам менга шундай деди: “Шимолий дарвоза ёнидаги хона Маъбад учун масъул бўлган руҳонийларга мўлжаллаб қурилган. 46 Жанубий дарвоза ёнидаги хона эса қурбонгоҳ ёнида хизмат қиладиган руҳонийлар учун мўлжаллаб қурилган. Ҳамма руҳонийлар Зодўх авлодидан эди. Леви қабиласидан фақат Зодўх авлодлари Эгамизнинг ҳузурида хизмат қилишга ҳақлидир.”
Ички ҳовли ва Маъбад
47 Сўнг ўша одам ички ҳовлини ўлчади. Ҳовли тўртбурчак шаклда, узунлиги ва эни 100 тирсакдан эди. Қурбонгоҳ Маъбаднинг олд тарафида эди.
48 Кейин у одам мени Маъбад айвонига олиб кириб, айвон остонасининг ён деворларини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 5 тирсак чиқди. Остонанинг эни 14 тирсак, остона ён деворларининг узунлиги 3 тирсак чиқди . 49 Айвоннинг узунлиги 20 тирсак, эни 12 тирсак эди. Айвонга ўн поғонали зинапоя олиб борар эди . Айвон остонасининг икки ён томонида биттадан устун бор эди.