13–БОБ
Исроил халқи бегона насллардан ажралади
1 Ўша куни халққа Мусонинг китобидан ўқиб берилди. У ерда шундай ёзилган экан : “Оммонликлар ва Мўабликлар Худонинг жамоасига киролмайди, 2 чунки Исроил халқи Мисрдан чиққанда, Оммонликлар ва Мўабликлар уларни нон ва сув билан кутиб олмадилар. Аксинча, Исроил халқини лаънатлаш учун Баломни ёлладилар . Лекин Худойимиз лаънатни дуога айлантирди.” 3 Исроил халқи Таврот сўзларини эшитгач, Исроил жамоасидан ҳамма бегона наслларни чиқариб юборди.
Нахимиёнинг ислоҳотлари
Нахимиё Маъбад хизматкорларининг таъминоти тўғрисида қоидалар жорий қилади
4 Бу воқеа Қуддус девори бағишланишидан анча олдин содир бўлган эди. Ўша вақтда Тўвиёнинг қариндоши Элиашаб Худойимизнинг уйидаги омборхоналар учун масъул эди. 5 Элиашаб Тўвиё учун Маъбадга қарашли катта бир хонани бўшатиб берибди. Илгари бу хонада назр қилинган дон, хушбўй тутатқилар ва Маъбад буюмлари сақланарди. Эгамиз берган амрга мувофиқ, левиларга, қўшиқчиларга, Маъбад дарвозабонларига аталган дон, шароб, зайтун мойи ушрлари ва руҳонийларга аталган назрлар ҳам ўша хонада сақланарди.
6 Бу ишлар содир бўлганда, мен Қуддусда эмасдим. Бобил шоҳи Артахшас ҳукмронлигининг ўттиз иккинчи йилида мен шоҳ ҳузурига кетган эдим. Маълум вақт ўтгач, шоҳдан ижозат сўраб, 7 Қуддусга қайтиб келдим. Шундагина Элиашабнинг қилган бу расво ишидан хабардор бўлдим. У Тўвиёга Худонинг уйидаги бир хонани ажратиб берибди–я! 8 Мен қаттиқ ғазабланиб, Тўвиёнинг барча уй жиҳозларини хонадан улоқтириб ташладим. 9 Сўнг, омборхоналар поклансин, деб буйруқ бердим. Омборхоналар поклангач, Худонинг уйи буюмларини, дон назрларини ва хушбўй тутатқиларни ўз жойига қайтариб қўйдирдим.
10 Шунингдек, левиларга ҳосилнинг ўзларига тегишли улушлари берилмаганини ҳам билиб қолдим. Шу сабабдан Маъбадда хизмат қилиб юрган левилар ва қўшиқчилар ўзларининг далаларига қайтиб кетишган экан. 11 Йўлбошчиларга: “Нима учун Худонинг уйини ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар?!” деб танбеҳ бердим. Левилар ва қўшиқчиларни тўплаб, ҳаммаларини ўз вазифаларига қўйдим. 12 Шундан кейин жамики Яҳудо халқи дон, шароб, зайтун мойи ушрларини Маъбад омборхоналарига олиб келишди. 13 Руҳоний Шаламиёни, котиб Зодўхни ва левилардан Подиёни омборхоналарга масъул қилиб тайинладим. Маттаниёнинг набираси Заккур ўғли Ханонни уларнинг ёрдамчиси қилиб тайинладим. Улар ишончли одамлар бўлиб, вазифалари биродарларига улушни тақсимлашдан иборат эди.

14 Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Сенинг уйинг учун ва уйингда ўтказиладиган сажда маросимлари учун садоқат билан қилган савоб ишларимни унутма.
Нахимиё Шаббат қоидаларини жорий қилади
15 Ўша вақтда мен Шаббат кунлари узум эзаётган яҳудийларни кўрардим. Уюм–уюм дон, шароб, узум, анжир ва ҳар хил юкларни олиб келаётганларни кузатар эдим. Улар бу нарсаларни эшакларга юклаб, Шаббат куни Қуддусга олиб келишар эди. Улар ўз маҳсулотларини сотаётганларида, мен уларни огоҳлантириб, бундай ишларни Шаббат куни қилманглар, деб айтардим. 16 Қуддусда яшаётган Тирликлар ҳам балиқ ва ҳар хил маҳсулотларни олиб келиб, ўшаларни Шаббат куни Яҳудо халқига Қуддусда сотаётган эдилар. 17 Мен Яҳудо йўлбошчиларига танбеҳ бердим: “Бу қилаётганларингиз қабиҳлик–ку! Ахир, Шаббат кунини булғаяпсизлар! 18 Худо бизни ва бу шаҳарни ота–боболаримизнинг худди шундай қабиҳлиги учун жазолаган эди–ку! Энди эса сизлар Шаббат кунини булғаб, халқимизнинг бошига Худонинг қаҳр–ғазабини янада кўпроқ олиб келяпсизлар.”
19 Шунда мен буйруқ бердим: “Шаббатдан олдин оқшом тушиши биланоқ Қуддус дарвозалари ёпилсин, Шаббат тугамагунча очилмасин.” Шаббат куни бирортаси юк олиб чиқмаслиги учун дарвоза олдига одамларимдан баъзиларини ўтқазиб қўйдим. 20 Шунда савдогарлар ва ҳар хил маҳсулотларни сотувчилар тунни бир–икки марта Қуддусдан ташқарида ўтказдилар. 21 Мен уларни огоҳлантириб, шундай дедим: “Нега сизлар тунни девор ортида ўтказасизлар?! Агар яна шундай қилсангиз, сизларни қамайман.” Ўшандан кейин улар Шаббат куни келмай қўйдилар. 22 Сўнгра мен левиларга, ўзларингизни поклаб келиб, Шаббат кунини муқаддас сақлаш учун шаҳар дарвозаларини қўриқланглар, деб буйруқ бердим.

Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ҳам ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Буюк содиқ севгинг ҳақи менга шафқат қил.
Нахимиё бегона халқлар билан қуда–андачилик қилишни ман этади
23 Ўша кунларда Ашдодлик , Оммонлик ва Мўаблик аёлларга уйланган яҳудийлар ҳақида хабар топган эдим. 24 Болаларининг ярми иброний тилида гаплашишни билмасдилар, Ашдод тилида ёки бошқа тилда сўзлашардилар. 25-27 Шунинг учун мен уларга танбеҳ бердим, уларни лаънатладим, баъзиларини урдим, сочларини юлдим. Уларга шундай дедим: “Ҳатто Исроил шоҳи Сулаймон бундай аёлларга уйланиб, гуноҳ қилган эди! Бир ўйлаб кўринглар! Халқлар орасида Сулаймонга ўхшаган шоҳ йўқ эди. Худо уни яхши кўриб, уни бутун Исроил устидан шоҳ қилган эди. Шунга қарамай, бутпараст аёллар уни гуноҳга бошладилар. Мана энди сизлар ҳам худди шундай гуноҳга қўл урганингизни эшитиб турибман! Сизлар Худога қарши ўтакетган қабиҳлик қиляпсизлар! Бутпараст аёлларга уйланиб, Худога хиёнат қиляпсизлар!” Мен Худонинг номини ўртага қўйиб: “Биз бу ердаги бегона халқлар билан қуда–андачилик қилмаймиз”, деб уларга қасам ичдирдим.
28 Йўхадах олий руҳоний Элиашабнинг ўғли эди. Йўхадахнинг ўғилларидан бири Байт–Хўронлик Санбаллатнинг қизига уйланган эди. Йўхадахнинг ўша ўғлини олдимдан ҳайдаб юбордим.

29 Эй Худойим! Бу учала одамнинг қилмишини ёдингда тут, уларнинг жазосини бер. Ахир, улар руҳонийликни булғадилар , Сен руҳонийлар ва левилар билан тузган аҳдни буздилар.
Нахимиёнинг сўнгги ислоҳотлари
30 Шундай қилиб, мен халқни бегоналарнинг таъсиридан покладим. Руҳонийлар ва левиларнинг бурчларини, ҳар бирининг вазифасини белгилаб бердим. 31 Қурбонликларни куйдириш учун ўтинларни ўз вақтида олиб келишни ва биринчи ҳосилдан руҳонийлар учун назрларни олиб келишни йўлга қўйдим.

Эй Худойим! Қилган ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин.