4–БОБ
Руҳларни синовдан ўтказинг
1 Эй азизларим, менда Худонинг Руҳи бор деган ҳар қандай одамга ишониб кетаверманглар. Ҳар бир одамни синанглар, у Худодан ёки Худодан эмаслигини билинглар, чунки дунёда сохта пайғамбарлар кўпайиб кетган. 2 Одамда Худонинг Руҳи борлигини шундан билиб олсангиз бўлади: Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини тан оладиган ҳар бир одам Худодандир. 3 Буни тан олмайдиган одам эса Худодан эмас. Бундай одамдаги руҳ Масиҳнинг душманида бўладиган руҳдир. Масиҳнинг душмани келиши ҳақида эшитгансизлар. Мана, унда бўладиган руҳ ҳозирданоқ шу дунёдадир.
4 Сизлар эса, азиз болаларим , Худодансизлар ва сохта пайғамбарларни енгдингизлар. Ахир, ичингиздаги Руҳ дунёдаги шайтондан устундир. 5 Ўша сохта пайғамбарлар бу дунёдан, уларнинг гапи ҳам бу дунёга тегишли, шунинг учун дунё уларга қулоқ солади. 6 Биз эса Худоданмиз. Худони таниган одам бизга қулоқ солади, Худодан бўлмаган эса қулоқ солмайди. Ҳақиқат Руҳи билан ёлғон руҳини биз ана шундан фарқлай оламиз.
Севги Худодандир
7 Эй азизларим, бир–биримизни яхши кўрайлик, чунки севги Худодандир. Севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзандидир ва Худони билади. 8 Севмайдиган одам эса Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир. 9 Худо бизга бўлган севгисини шундай намоён қилди: У бизга ҳаёт бериш учун ягона Ўғлини дунёга юборди. 10 Ҳақиқий севги — бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, балки Худонинг бизга кўрсатган севгисидир. Зеро, Худо бизни гуноҳларимиздан поклаш учун Ўз Ўғлини қурбон қилди.
11 Азизларим, Худо бизни шу қадар севгани учун биз ҳам бир–биримизни яхши кўришимиз керак. 12 Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас. Агар биз бир–биримизни яхши кўрсак, демак, Худо биз билан бирга ва Унинг севгиси бизда ўзининг мукаммал ифодасини топган. 13 Худо ҳар биримизга Ўз Руҳини берган. Шундан биламизки, Худо биз билан ва биз Худо билан бирга яшамоқдамиз. 14 Отамиз Худо Ўз Ўғлини дунёнинг Нажоткори қилиб юборганини биз кўрдик ва бу ҳақда гувоҳлик беряпмиз. 15 Исони Худонинг Ўғли деб тан олган ҳар бир одам Худо билан бирга яшайди ва Худо у билан бирга яшайди. 16 Худонинг бизга бўлган меҳр–муҳаббатини биз татиб кўриб, Худо бизни яхши кўришига ишонч ҳосил қилдик.
Худо севгидир. Севгини дилига жо қилган киши Худо билан бирга яшайди ва Худо у билан бирга яшайди. 17 Шу тариқа Унинг севгиси бизда мукаммал ифодасини топади. Шунда биз қиёмат кунини дадиллик билан қаршилаб оламиз, чунки ҳозирданоқ Масиҳ сингари, Худо билан бирга яшамоқдамиз. 18 Худонинг севгисини ардоқлаган киши қиёмат кунидан қўрқмайди, чунки қалбини тўлдирган Худонинг севгиси бу қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишининг қалби эса Худонинг севгисига тўлмаган. Шунинг учун у қиёмат кунидан қўрқиб яшайди.
19 Биз севамиз , чунки Худо бизни биринчи бўлиб севди. 20 Агар бирор киши Худони севаман деса–ю, биродаридан нафратланса, у ёлғончидир. Кўриб турган биродарини сева олмаган одам кўрмаган Худони ҳам сева олмайди. 21 Худони севган одам биродарини ҳам яхши кўриши керак! Бу амрни бизга Худо берган.