10–БОБ
Шоҳ Шоулнинг ўлими
1 Филистлар Исроил лашкари билан жанг қилди. Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочди, кўплари Гилбова тоғида ҳалок бўлди. 2 Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадав ва Малкишува ўлдирилди. 3 Шоулнинг атрофида жанг тобора авжига чиқди. Шу пайт Филист камонкашлари Шоулга қарата ўқ отдилар. Шоул яраланди. 4 У қуролбардорига:
— Қиличингни суғургин–да, менга санч, токи анави суннатсизлар келиб, мени хўрламасинлар, — деди.
Лекин қуролбардори қўрқди, Шоулнинг айтганини қилмади. Шунда Шоул қиличини қинидан суғуриб, ўзини қилич устига ташлади. 5 Қуролбардори ҳам Шоулнинг ҳалок бўлганини кўриб, ўзини қиличи устига ташлаб, ўлди. 6 Шундай қилиб, Шоул, унинг учала ўғли ва бутун хонадони бир кунда ҳалок бўлишди. 7 Йизрил водийсида яшайдиган Исроил халқи ўз сипоҳларининг қочганини, Шоул билан ўғиллари ўлганини кўришди–ю, шаҳарларини ташлаб қочишди. Филистлар бу шаҳарларга келиб ўрнашиб олишди.
8 Эртаси куни Филистлар ҳалок бўлганларни талон–тарож қилгани жанг майдонига келишди. Бирдан улар Гилбова тоғида Шоул билан унинг ўғилларининг жасадлари ётганини кўриб қолишди. 9 Улар Шоулнинг кийимларини ечишди, бошини кесиб, қуролларини олишди. Филист юрти бўйлаб хабарчилар жўнатиб, бу хушхабарни ўз бутхоналарида эълон қилиб, халққа эшиттиришди. 10 Шоулнинг қурол–аслаҳасини ўз худолари уйига қўйишди, бошини эса худо Дўғон уйининг деворига қоқиб қўйишди. 11 Гиладдаги Ёбош аҳолиси Филистларнинг Шоулни нималар қилганини эшитишди. 12 Шунда ҳамма жасур йигитлар Шоул билан ўғилларининг жасадларини олиб, Ёбош шаҳрига келтиришди. Суякларини Ёбошдаги эман дарахти тагига дафн қилгач, етти кун рўза тутишди .
13 Шундай қилиб, Шоул Эгамизга қилган садоқатсизлиги учун ҳалок бўлган эди. У Эгамизнинг сўзига итоат этмади. Бунинг устига, арвоҳ чақирувчига маслаҳат солган эди . 14 Эгамизнинг хоҳиш–иродасини эса сўрамади. Шунинг учун Эгамиз уни ўлдириб, шоҳликни Эссай ўғли Довудга берди.