16–БОБ
Юсуф авлодининг улуши
1 Юсуф авлодларига берилган улушнинг жанубий чегараси Ерихо шаҳрининг ёнидаги Иордан дарёсидан, Ерихо булоғининг шарқидаги жойдан бошланади. Кейин чегара Ерихонинг олдидан ўтиб, шимоли–ғарбдаги Яҳудо адирлари орқали қирлардаги Байтил шаҳригача чўзилади. 2 Кейин Байтил, яъни Луздан ҳам ўтиб , Орух халқига тегишли бўлган Отрўт–Адаргача боради. 3 Чегара у ердан ғарбдаги Яфлет авлодининг еригача чўзилиб, Пастки Байт–Хўронгача боради. Кейин чегара Гезер шаҳригача бориб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди.
4 Юсуф авлодлари бўлган Манаше ва Эфрайим қабилалари мана шу ерларни улуш қилиб олдилар.
Эфрайим қабиласига берилган ерлар
5 Эфрайим қабиласининг уруғларига қуйидаги ерлар берилди: бу ерларнинг жанубий чегараси Отрўт–Адарда бошланади–да, ғарб томонга, Тепадаги Байт–Хўронгача чўзилиб, 6-7 Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Шарқий чегараси Михматитдан жануб томонга боради, Танат–Шилў, Ёнох, Отарўт, Наро шаҳарларидан ўтиб, Иордан дарёсининг Ерихога яқин бўлган жойида тугайди. 8 Шимолий чегараси эса Таппухдан ғарбга боради. Кейин Канах сойлиги бўйлаб чўзилиб, Ўрта ер денгизида тугайди. Мана шу ерларни Эфрайим қабиласи улуш қилиб олди.
9 Эфрайим қабиласига яна Манаше ҳудудида жойлашган бир нечта шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам берилди. 10 Аммо Эфрайим қабиласи Гезерда яшаётган Канъон халқини қувиб чиқармади. Бу халқ бугунги кунгача Эфрайим қабиласи орасида яшайди, лекин улар қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилинганлар.