5–БОБ
Муҳрланган ўрама қоғоз ва Қўзи
1 Мен тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлида бир ўрама қоғозни кўрдим. Ўрамнинг олди ва орқа томонларида ёзувлари бор бўлиб, у еттита муҳр билан муҳрланган эди. 2 Сўнг мен кучли бир фариштани кўрдим. У баланд овозда: “Муҳрларни ечишга, ўрамни очишга ким лойиқ?” деб сўради. 3 Бироқ на осмонда, на ер юзида, на ер остидаги оламда ўрамни оча оладиган ёки ичига назар сола оладиган бирон кимса бор эди. 4 Мен аччиқ–аччиқ йиғлай бошладим, чунки ўрамни очишга, ҳатто унинг ичига назар солишга лойиқ бирон кимса топилмаганди. 5 Шунда оқсоқоллардан бири менга деди: “Йиғлама! Ана қара, Яҳудо қабиласидан бўлган Шер — Довуд уруғидан чиққан Зот ғалаба қозонди. У ўрамнинг еттита муҳрини ечишга ва ўрамни очишга қодирдир.”
6 Шунда мен тахтнинг олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар қуршовида турган бир Қўзини кўрдим. У гўё бўғизлангандай эди. Қўзининг етти шохи ва етти кўзи бор эди. Булар Худо бутун ер юзига юборган еттита руҳдир. 7 Қўзи келиб, тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан ўрамни олди. 8 У ўрамни олганда, тўртта мавжудот ва йигирма тўрт оқсоқол Қўзининг олдида мук тушишди. Ҳар бирининг қўлида бир арфа ва хушбўй тутатқиларга тўла олтин косалар бор эди. Хушбўй тутатқилар — Худо азизларининг дуою ибодатлари демакдир. 9 Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди:
“Сен ўрамни олишга,
Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан!
Чунки Сен бўғизланган эдинг,
Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан
Худо учун одамларни қутқариб олдинг.
10 Улардан Шоҳлик яратдинг,
Уларни Худойимизга хизмат қиладиган
Руҳонийлар қилиб тайинладинг.
Улар ер юзида ҳукм сурадилар.”
11 Кейин мен тахтнинг, мавжудотлар ва оқсоқолларнинг атрофида кўп фаришталарни кўрдим, уларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг саноғига етиб бўлмас, минг–минглаб, ўн минглаб эдилар. 12 Улар баланд овозда шундай дердилар:
“Бўғизланган Қўзи ҳамдларга лойиқдир!
Кучу давлат, донолигу қудрат Соҳибига
Шон–шарафлар бўлсин!”
13 Шунда мен еру осмондаги, ер остидаги, денгиздаги жамики жонзотларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг ҳаммаси шундай деб куйлаётган эдилар:
“Тахтда ўтирган Зотга ва Қўзига
Абадулабад ҳамдлар бўлсин!
Бу қудрат Соҳибларига
Абадулабад шон–шарафлар бўлсин!”
14 Тўртта мавжудот: “Омин!” — деди. Оқсоқоллар эса мук тушиб, сажда қилдилар .