2–БОБ
Буюк нажотга эътиборсиз бўлмайлик
1 Шу сабабдан биз бутун эътиборимизни эшитганларимизга қаратишимиз керак. Шунда ҳақиқатдан оғиб кетмаймиз. 2 Фаришталар орқали ота–боболаримизга берилган Худонинг қонуни мажбурий эди. Агар ўша қонунни бузган ва унга итоат этмаган одамлар ҳар бир қилмишига яраша жазоланган бўлса, 3 наҳотки биз буюк нажот хабарига эътиборсиз қолсак, жазодан қочиб қутула оламиз?! Ахир, дастлаб бу нажот хабарини бизга Раббимиз Исонинг Ўзи эълон қилди–ку. Раббимизга қулоқ солган шоҳидлар бу хабарнинг ҳақиқийлигини бизга тасдиқлашди. 4 Худо ҳам бу хабарни тасдиқлади: У аломату мўъжизалар ва турли ажойиботлар кўрсатди, Ўз хоҳиш–иродаси бўйича, Муқаддас Руҳнинг инъомларини улашиб берди.
Бизга нажот бериш учун Исо инсон бўлиб келди
5 Биз айтаётган келажак дунёни Худо фаришталарга тобе қилмади. 6 Аксинча, Муқаддас битикларда Худога шундай деб айтилган:

“Инсон зоти недирки, у ҳақда ўйлагайсан?!
Инсон ўғли недирки, Сен уни ардоқлагайсан?!
7 Сен уни қисқа вақтгагина фаришталардан паст қилдинг,
Кейин эса иззату шараф тожини унга кийгиздинг .
8 Бор нарсани унинг оёғи остига қўйдинг.”

“Бор нарсани унинг оёғи остига қўйдинг” дегани — Худо бутун борлиқни ўша Инсоннинг ҳокимиятига тобе қилганини билдиради. Ҳозирги кунда эса бутун борлиқ Унга тобе бўлганини биз кўраётганимиз йўқ. 9 Аммо “қисқа вақтгагина фаришталардан паст бўлган” Инсонни, яъни Исони биз кўриб турибмиз. У инсон бўлиб келди, Худонинг инояти туфайли бутун инсоният учун азоб чекиб, ўлди. Шу сабабдан энди “иззату шараф тожини кийди.”
10 Худо ҳамма нарсани яратган ва ҳамма нарса Унинг улуғворлиги учун мавжуддир. У кўп инсонларни Ўз улуғворлигидан баҳраманд қилиш учун нажотга эриштирмоқчи бўлди. Исо одамларни нажотга бошлаб борсин деб, Худо Уни азоб–уқубатлар орқали баркамол Сардор қилиб тайёрлади. 11 Инсонларни гуноҳлардан покловчи Исо ва покланган инсонларнинг ҳаммаси бир оилага мансубдир. Шу сабабдан Исо уларни биродарларим деб аташдан ор қилмай, Худога шундай дейди:

12 “Биродарларимга Сен ҳақингда айтаман,
Жамоа орасида Сенга ҳамду сано ўқийман.”

13 Исо яна шундай дейди:

“Умидим Худодадир”,

сўнг яна айтади:

“Худо берган фарзандларим билан бирга Мен шу ердаман!”

14 Бу фарзандлар фоний бандалар бўлганлари учун, Исо ҳам, улар сингари, инсон бўлди. Зеро, У Ўз ўлими орқалигина ўлим келтирувчи иблиснинг қудратини йўқ қила олди 15 ва умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзодни озод қилишга муваффақ бўлди. 16 Исо фаришталарни эмас, балки Иброҳимнинг наслини қулликдан қутқаргани аниқ. 17 Шу сабабдан, У ҳар жиҳатдан биродарларига ўхшаган бўлиши шарт эди. Шундагина У халқни гуноҳларидан поклай оладиган, Худонинг хизматидаги раҳмдил ва содиқ Олий руҳоний бўла оларди. 18 Исонинг Ўзи синовдан ўтиб, азоб чекди. Шунинг учун У синовдан ўтаётганларга ёрдам бера олади.