2–БОБ
Эгамизнинг куни яқинлашиб қолди
1 Қуддусда бурғу чалинглар!
Эгамизнинг муқаддас тоғида бонг уринглар!
Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли,
Ахир, келяпти Эгамизнинг куни .
У кунга оз вақт қолди.
2 Зимзиё зулмат куни бўлар у кун,
Булут қоплаган тим қоронғи бўлар у кун!
Катта кучли лашкар юртни босар,
Ёришган тонгдай тоғлар узра ёйилар.
Бунақаси азалдан ҳеч содир бўлган эмас,
Бундан кейин ҳам ҳеч қачон содир бўлмас.

3 Аланга ютиб борар улар олдидан,
Олов гувиллаб ёнар улар ортидан,
Бирон жонзот қочиб қутулмас улардан.
Илгари эди замин Адан боғидай,
Энди бўлиб қолди қақроқ саҳродай.

4 Уларнинг кўриниши отларга ўхшар,
Жанг отлари каби ҳужум қилишар.
5 Тоғ чўққиларига сакраб чиқишар,
Жанг аравасидай гумбурлаб чопар,
Ёнаётган хас–чўп каби чирсиллар,
Жангга тайёр бўлиб саф тортган
Кучли лашкарга ўхшар улар.

6 Уларнинг олдида халқлар даҳшатга тушар,
Ҳамманинг юзи бўздай оқариб кетар.
7 Жангчилардай ҳужум қилар бу лашкар,
Сипоҳлардай девордан ошиб тушар.
Сафдан четга чиқмай олға босишар.
8 Бир–бирларин туртмаслар,
Ҳаммаси ўз йўлида кетар.
Ғовларни ҳам ёриб ўтишар,
Ҳеч нарса уларни тўхтата олмас.
9 Бостириб боришар улар шаҳарга,
Ёпирилишар шаҳар деворларига.
Уйларга тирмашиб чиқишар,
Ўғридай деразалардан ичкарига киришар.

10 Уларнинг олдида замин титрар,
Осмону фалак қалтираб турар.
Қуёш ҳам, ой ҳам қораяр,
Юлдузлар нури сўнар.
11 Эгамиз лашкарнинг бошида турар,
Лашкарига Ўз садосин берар.
Нақадар беҳисоб Унинг қўшини,
Унинг амрига бўйсунадиганлар қудратли.
Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли!
Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?!
Тавба–тазарруга даъват
12 Эгамизнинг каломи шудир:
“Ҳозир ҳам кеч эмас,
Рўза тутиб, йиғлаб, қайғуриб,
Бутун қалбингиз билан Менга қайтинглар.
13 Кийимингизни эмас, бағрингизни йиртинглар .”

Эгангиз Худога қайтинглар, У иноятли,
Раҳмдил, жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир,
Ғазабидан тушиб кечирадиган Худодир.
14 Ким билсин, У шаштидан қайтар,
Балки хирмонингизга барака берар.
Шунда Эгангиз Худога сизлар
Дон билан шароб назрин тақдим қиласизлар.

15 Бурғу чалинг Қуддусда!
Рўза кунларин белгиланглар,
Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар.
16 Йиғинг жамики халқни,
Пок қилинг жамоани.
Чақиртиринг қарияларни,
Олиб келинг болалару эмизикли гўдакларни.
Ҳатто янги келин–куёвлар ҳам
Чимилдиқдан чиқиб келишсин.

17 Маъбаднинг айвони билан қурбонгоҳ орасида
Йиғлашсин Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари,
Ёлворишсин шундай дея Худога:
“Эй Эгамиз, шафқат қилгин халқингга,
Мулкинг бўлган Исроил эллар аро кулги бўлмасин.
«Уларнинг Худоси қани?!» дея халқлар бизни мазах қилмасин!”
Эгамизнинг инояти
18 Эгамиз Ўз юртига жон куйдирди шул замон,
Ўз халқига раҳм қилди У ўшал он.
19 Жавоб берди У халқига шундай дебон:
“Тўқ бўласиз, сизларга бераман шароб, мой ва дон.
Халқлар орасида мазах бўлишингизга энди йўл қўймайман.
20 Даф қиламан шимолдан келган лашкарларни,
Ҳайдаб соламан қақроқ, ҳувиллаган саҳрога уларни.
Ўлик денгизга улоқтираман илғор қисмларини,
Ўрта ер денгизига сураман орқа қисмларини.
Жасадларидан қўланса ҳид анқийди.”
Бажо қилди Эгамиз буюк ишларини!

21 Эй замин, қўрқма! Хурсанд бўл, шодлан.
Бажо қилди Эгамиз буюк ишларини!
22 Қўрқманглар энди, эй ёввойи ҳайвонлар,
Чунки ям–яшилдир даштдаги яйловлар,
Мева бераётир энди дарахтлар,
Анжир ва узумнинг ҳосили мўлдир.

23 Эй Қуддус халқи, хурсанд бўлинглар,
Эгангиз Худонинг ишларидан севининглар.
Сизларга У ён босиб, ёмғирни мўл ёғдирди.
Олдингидай, куз, баҳорда ёмғирни қуйдирди.
24 Энди хирмонлар донга тўлиб кетади,
Хумлар шаробу мой билан тўлиб–тошади.

25 Эгамиз шундай дейди:
“Зарар кўрдингиз қирғин келтирувчи,
Емирувчи чигирткалар дастидан,
Экинзорларингизни кемириб ташлаган
Сакрайдиган чигиртка галаси дастидан,
Кўрган зарарингизни Мен қоплайман.
Бу кучли лашкарни сизга қарши Мен юборганман.

26 Энди сизлар хоҳлаганингизча ейсиз,
Сизлар учун ажойиботлар кўрсатган
Мен, Эгангиз Худога ҳамду сано айтасиз.
Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди!
27 Эй Исроил, Мен орангда эканимни билиб оласан шунда,
Мен Эгангиз Худоман, йўқдир Мендан бошқаси.
Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди!
Худо Ўз Руҳини ёғдиришни ваъда қилади
28 Сўнгра Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига,
Ваҳийлар келади йигитларингизга.
Башоратлар қилар сизнинг ўғил–қизларингиз.
Кароматли тушлар кўрар қарияларингиз.
29 Ўз Руҳимни ёғдираман ўша кунларда,
Ҳаттоки қулу чўриларингиз устига.

30-31 Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.”
32 Шунда Худо даъват этган одамлар омон қолади. Ҳа, Эгамизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади. Эгамиз айтганидай, Сион тоғига ва Қуддусга қочиб борганлар нажот топишади.