7–БОБ
Хомон дорга осилади
1 Шоҳ ва Хомон малика Эстер билан еб–ичиш учун уникига келишди. 2 Улар иккинчи куни ҳам шаробхўрлик қилишаётганда, шоҳ Эстерга яна айтди:
— Қандай истагинг бор, малика Эстер? Истагинг қондирилади. Қандай илтимосинг бор, маликам? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, берилади.
3 Шундан кейин малика Эстер гапирди:
— Шоҳ ҳазратлари! Агар ўзлари мендан мамнун бўлсалар, агар шоҳим маъқул кўрсалар, истагим шуки, жонимни сақлаб қолсинлар, тилагим шуки, менинг халқим жонига раҳм қилсинлар! 4 Мен ва менинг халқим ер юзидан йўқ қилиниш учун, ўлдирилиш ва қирилиш учун сотилганмиз . Агар биз қул ва чўри қилиб сотилганимизда эди, овозимни чиқармасдим. Ўша душманнинг қилмиши учун шоҳимизни безовта қилиш арзимас иш бўларди.
5 Шоҳ Ахашвераш малика Эстердан:
— Ким у? Қани ўша одам? Ким шундай қилишга журъат этди? — дея сўради.
6 — Зараркунанда, ғаним, ёвуз Хомон! — деди Эстер.
Шу заҳоти Хомон шоҳ билан малика қаршисида ваҳимага тушди. 7 Шоҳ ғазаб билан дастурхондан турди–ю, сарой боғига қараб кетди. Хомон эса малика Эстердан “Жонимни қутқаргин”, деб ёлвориш учун қолди, чунки шоҳдан ўзига нисбатан ёвуз қисмат тайин этилганини у билиб турарди.
8 Шоҳ боғдан саройнинг зиёфат бўлаётган хонасига қайтганда, Хомон Эстер ёнбошлаб ўтирадиган ўриндиққа маҳкам ёпишиб ётган эди. Шоҳ бу аҳволни кўрди–ю:
— Оҳ–ҳо, мен уйда эканимда маликанинг номусига тегмоқчи бўлдингми? — деб бақирди. Шоҳ гапини тугатар–тугатмас, Хомоннинг юзини ёпдилар .
9 Шоҳнинг мулозимларидан бири Харбона айтиб қолди:
— Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи. Мардохай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган.
— Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — деб фармон берди шоҳ.
10 Мардохай учун тайёрлаб қўйилган дорга Хомоннинг ўзини осдилар . Шундан сўнггина шоҳнинг ғазаби босилди.