6–БОБ
Бир–бирингизни қўллаб–қувватланглар
1 Эй биродарлар, дейлик, орангиздан бирортаси гуноҳ қилиб қўйганини билиб қолдингиз. Сизлар — Руҳнинг етакчилигида ҳаёт кечираётганлар уни мулойимлик билан тўғри йўлга солинглар. Ўзингизга эҳтиёт бўлинглар, тағин ўзингиз ҳам васвасага йўлиқиб қолманглар. 2 Бошингизга ғам–ташвиш тушганда, бир–бирингизни қўллаб–қувватланглар. Шундай қилсангизлар, Масиҳнинг амрларини бажарган бўласизлар. 3 Ахир, бирор киши, гарчи ўзи ҳеч ким бўлмаса–ю, ўзини муҳим деб ҳисобласа, ўзини ўзи алдаган бўлади. 4 Ҳар ким ўз ишини текшириб кўрсин. Шунда у фақат ўзидан фахрланса бўлади, ўзини бошқалар билан солиштиришга ҳожат бўлмайди. 5 Зотан, ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши лозим. 6 Каломдан таълим олувчи эса бор–йўғини устози билан баҳам кўриши керак.
7 Ўзларингизни алдаманглар! Худони лақиллатиб бўлмайди. Инсон нима экса, шуни ўриб олади. 8 Худбин истакларини қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар. 9 Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик. Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз. 10 Демак, ҳали фурсат бор экан, ҳаммага, айниқса, Масиҳ хонадонига тегишли бўлганларга яхшилик қилаверайлик.
Муҳими янгидан яратилишдир
11 Мана қаранглар, энди сизларга ўз қўлим билан , қандай йирик ҳарфлар билан ёзяпман! 12 Сизларни суннат бўлишга мажбур қилаётганлар сиртдан яхши таассурот қолдирмоқчи бўляптилар. Масиҳнинг хочи учун қувғинга дучор бўлмайлик, дея шундай қиляптилар. 13 Ҳолбуки, суннатни татбиқ қилаётганларнинг ўзлари ҳам қонунга риоя этмайдилар. Улар фақатгина сизларнинг суннат қилинганингиз билан мақтанишни истайдилар. 14 Мен эса Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Ўша хоч туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман. 15 Ахир, суннат қилинган ёки қилинмаганликнинг ҳеч аҳамияти йўқ. Муҳими — янгидан яратилишдир . 16 Бу қоидага кўра, яшаётганларнинг ҳаммасига, яъни Худонинг ҳақиқий халқига тинчлик ва марҳамат ёр бўлсин!
17 Энди ҳеч ким менга азият келтирмасин. Ахир, танамдаги чандиқлар Исога тегишли эканлигимни кўрсатадиган тамғалар–ку!
18 Эй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин. Омин.