3–БОБ
Худо сирли режасини аён қилади
1 Мана, Исо Масиҳ ҳақи сиз — ғайрияҳудийларга қилган хизматим сабабли маҳбус бўлганман. 2 Худо Ўз иноятини сизларга етказиш вазифасини менга топширди. Сизлар албатта бу ҳақда эшитгансизлар. 3 Юқорида қисқача ёзганимдай, Худо бу сирни менга ваҳий орқали маълум қилди. 4 Сизлар ёзганларимни ўқиб, Масиҳ ҳақидаги сирни қандай фаҳмлаганимни тушуниб оласизлар. 5 Бу сир олдинги наслларга аён қилинмаган эди. Энди эса Муқаддас Руҳ орқали Худонинг муқаддас ҳаворийлари ва пайғамбарларига аён қилинди. 6 Бу сирнинг моҳияти қуйидагичадир: ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарга ишониб, Исо Масиҳ орқали Худо Ўз халқига ато қиладиган баракаларга шерик бўладилар. Улар билан бирга бир тана аъзолари бўлиб, Худонинг Ўз халқига берган ваъдасидан баҳраманд бўладилар.
7 Хушхабарни тарқатиш хизмати менга Худонинг инояти бўйича топширилди. Бу иноятни Худо менга Ўзининг куч–қудрати орқали берди. 8 Мен Худонинг азизлари орасида энг арзимагани эдим. Масиҳнинг ақл бовар қилмас бойлиги ҳақидаги Хушхабарни ғайрияҳудийларга етказишим учун менга Худонинг инояти берилди. 9 Худонинг сирли режасини энди ҳаммага ошкор қилиш вазифаси менга юкланди. Бутун борлиқни яратган Худо бу сирни асрлар давомида пинҳон тутган эди. 10 Ўзининг кўп қиррали донолиги имонлилар жамоати орқали самовий кучлару салтанатларга маълум бўлиши учун Худо шундай қилди. 11 Худонинг Раббимиз Исо Масиҳ орқали рўёбга чиқарган азалий мақсади шу эди.
12 Биз Исо Масиҳ туфайли ва Унга бўлган имонимиз туфайли Худонинг ҳузурига дадиллик ва тўла жасорат билан яқинлашиш имконига эгамиз. 13 Шундай экан, сизлардан ўтинаман, менинг азоб–уқубатларимни деб, руҳингиз ҳеч тушмасин. Аксинча, сизлар учун чеккан азоб–уқубатларим билан фахрланинглар.
Павлуснинг ибодати
14 Юқорида айтиб ўтганларим ҳақида ўйлаганимда, самовий Отамиз олдида тиз чўкиб, ибодат қиламан. 15 Ер юзидаги ва осмону фалакдаги ҳар бир жонзотнинг ҳаёт манбаи самовий Отадир. 16 Менинг тоат–ибодатларим қуйидагичадир: Худо Ўзининг улуғвор бойлиги билан сизларга куч–қудрат бериб, Ўз Руҳи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин. 17 Имонингиз орқали Масиҳ юрагингиздан жой олсин. 18-19 Сизлар илдизи чуқур дарахтдай бўлинг, Худонинг севгиси сизларни барқарор қилсин. Худонинг барча азизлари билан бирга, Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгиси қанчалик кенг, қанчалик чексиз, қанчалик юксак ва теран эканлигини тўла англаб, билиб олинглар. Шунда ҳаётингиз Худонинг камолотига тўлиб–тошади.
20 Худо ҳаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва ҳатто хаёлимизга келмаганларни ҳам бажаришга қодирдир. 21 Имонлилар жамоати ва Исо Масиҳ орқали Худога насллар оша то абад шон–шарафлар бўлсин! Омин.