1–БОБ
Дуойи салом
1 Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан ва биродаримиз Тимўтийдан Худонинг Коринф шаҳридаги жамоатига ҳамда Ахая вилоятидаги барча Худонинг азизларига салом! 2 Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга инояту тинчлик ато қилсин.
Тасалли манбаи — Худо
3 Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога, ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо — марҳаматли Отага ҳамду санолар бўлсин! 4 Ҳар хил азоб–уқубатларга учраганимизда, Худо бизга тасалли беради. Шундай экан, биз ҳам азоб чекаётган инсонга тасалли бера оламиз. Худо бизга берган тасалли билан уни овунтира оламиз. 5 Масиҳга ўхшаб биз қанчалик кўп азоб чексак, Худо бизга Масиҳ орқали шунчалик кўп тасалли беради. 6 Биз азоб–уқубатларга дучор бўлаётган эканмиз, сизлар тасалли ва нажот топишингиз учундир. Биз тасалли топаётган бўлсак, бу ҳам сизлар тасалли топишингиз учундир, токи сизлар ҳам бизга ўхшаб азоб–уқубатларга учраганингизда бардош бера олинг. 7 Сизлар нафақат азоб–уқубатларимизга, балки тасаллимизга ҳам шерик бўлишингизга ҳеч шубҳамиз йўқ.
8 Эй биродарлар, биз шуни истар эдикки, сизлар Асия вилоятидаги биз чеккан азоблардан бехабар қолманглар. Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмас даражада азоб–уқубат тортдик, ҳатто тирик қолишдан ҳам умидимизни узган эдик. 9 Ўлим муқаррар эканлигига амин бўлган эдик. Буларнинг ҳаммаси бизнинг ўзимизга эмас, балки ўликларни тирилтирадиган Худога умид боғлашимиз учун содир бўлди. 10 Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай оғир ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради ҳам. Ҳа, Худо бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз. 11 Сизлар ҳам ибодатларингиз орқали бизнинг фаолиятимизга шерик бўляпсизлар. Буни кўриб, кўпчилик биз учун Худога шукр айтади, чунки уларнинг биз учун қилган илтижолари натижасида Худо бизга илтифот кўрсатди.
Павлуснинг сафар режалари ўзгаради
12 Виждонимиз гувоҳлик бериб турибди, биз бу дунёда, айниқса сизлар билан бўлган муносабатимизда Худо ато қилган соддалик ва самимийлик билан иш тутдик. Биз дунёвий доноликка эмас, балки Худонинг иноятига таяниб ҳаракат қилдик. Фахрланишимизнинг сабаби ана ўшадир.
13-14 Сизлар ўқиб, тушуна оладиганлардан бошқа ҳеч нарса ёзмаймиз. Сизлар ҳозир бизни қисман бўлса–да, тушунасизлар. Умид қиламанки, бир кун келиб, сизлар қуйидагини тўла англаб оласиз: биз сизлардан қандай фахрлансак, сизлар ҳам Раббимиз Исо келадиган кунда биздан шундай фахрлана оласизлар.
15 Юқорида айтиб ўтганларимнинг тўғрилигига ишонганим учун мени икки марта кўриб, хурсанд бўлиб қолинглар деган ниятда сизларнинг олдингизга бормоқчи эдим. 16 Македонияга бораётганимда сизларнинг олдингизга кириб ўтиш, қайтишда ҳам сизларни кўриб кетиш ниятим бор эди . Шундай қилиб, Яҳудияга кетишимда йўлда учраши мумкин бўлган эҳтиёжларимни қондириб, кузатиб қўярдингизлар.
17 Шундай режаларим бор эди. Ўша режалар амалга ошмаса, енгилтаклик билан иш тутган бўламанми?! Ёки мен режа қилаётган пайтда гоҳ “ҳа”, гоҳ “йўқ” дейдиган, бетайин одамга ўхшайманми?! 18 Худо ишончлидир, шунинг учун сизларга етказган хабаримиз ҳам ҳеч ўзгармайди. 19 Силас , Тимўтий ва мен сизларга Худонинг Ўғли — Исо Масиҳ ҳақида айтганмиз. Исо Масиҳ ўзгарувчан эмас. У доимо садоқатлидир. 20 Исо Масиҳ орқали Худо Ўз ваъдаларини бажаради, шунинг учун биз ҳам Исо Масиҳ орқали Худони улуғлаб, “Омин, илойим шундай бўлсин”, деймиз. 21 Худонинг Ўзи бизни ҳам, сизларни ҳам Исо Масиҳга бўлган имонимизда мустаҳкам қилади. У бизни Ўзи учун танлаб олди. 22 Бизга Ўз муҳрини босиб, келажакдаги қут–баракаларнинг кафили сифатида Муқаддас Руҳни берди. 23 Худо шоҳид, ўз жоним ҳақи айтяпман, сизларни аяганим учун ҳануз Коринфга бормадим. 24 Биз сизларнинг имонингиз устидан ҳукмдормиз, демоқчи эмасман, чунки сизлар имонда маҳкам турибсизлар. Хизмат қилишимиздан мақсад қувончингизни кўпайтиришдир.