47–БОБ
Маъбаддан оқиб чиққан ирмоқ
1 Ўша одам мени Маъбаднинг эшиги ёнига олиб борди. Қарасам, Маъбад остонасидан бир ирмоқ оқиб чиқаётган экан. Остонанинг жануб томонидан чиққан бу ирмоқ қурбонгоҳнинг жанубидан ўтиб, шарққа оқаётган эди. 2 Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқди. Биз айланиб, Маъбаднинг шарқий дарвозаси ёнига бордик. Ирмоқ шарқий дарвозанинг жануб томонидан жилдираб оқиб чиқаётган эди.
3 Ўша одам қўлидаги арқон билан шарқ томонга оқаётган бу ирмоқнинг узунлигини ўлчай бошлади. У 1000 тирсак ўлчаб бўлгандан сўнг, менга ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Ўша ердаги сув тўпиғимгача келар эди. 4 Сўнг яна 1000 тирсак ўлчаб, ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Бу сафар сув тиззамгача чиқди. Кейинги 1000 тирсак масофадан сўнг сув белимгача чиқди. 5 Сўнг у одам яна 1000 тирсак ўлчади, бу ерда ирмоқ ўтиб бўлмайдиган бир дарёга айланган эди. Дарё шу қадар чуқур эдики, уни фақат сузиб ўтса бўлар эди. 6 Шунда у одам менга: “Эй инсон, кўрган бу нарсани доим ёдингда тут”, — деди–да, мени қирғоққа бошлаб кетди.
7 Қирғоққа чиққанимиздан сўнг, мен дарёнинг икки томонида ўсаётган жуда кўп дарахтларни кўрдим. 8 Одам менга деди: “Бу дарё саҳро орқали Иордан водийсига оқиб, Ўлик денгизга қуйилади. Шунда Ўлик денгизнинг шўр сувлари ширин бўлади. 9 Дарё оқиб борган ҳамма жойда судралувчилар яшайди, балиқлар тўлиб–тошади. Ширин бўлган бу сувлар оқиб ўтган ҳамма жойда ҳаёт бошланади. 10 Одамлар Ўлик денгизнинг қирғоқларида туриб балиқ тутишади, Эн–Гедидан Эн–Эхлайимгача бўлган жойда тўрларини қуритишади. Ўрта ер денгизидаги каби, балиқларнинг тури кўп бўлади. 11 Бироқ ботқоқликлар билан халқобларнинг сувлари янгиланмайди. Улар туз манбаи бўлиб қолади. 12 Дарёнинг икки томонида турли хил мевали дарахтлар ўсади. Улар ҳар ойда янги мевалар тугади, барглари ҳеч қачон сўлимайди. Маъбаддан чиққан сув уларни суғоргани учун улар ҳеч қачон ҳосилдан қолмайди. Уларнинг мевалари озуқа бўлади, барглари шифо келтиради.”
Юртнинг чегаралари
13 Сўнг Эгамиз Раббий шундай деди: “Юртни Исроилнинг ўн икки қабиласига бўлиб бераётганингизда қуйидаги кўрсатмаларга риоя қилинглар: Юсуф авлодларига икки улуш ер берилсин. 14 Мен ота–боболарингизга онт ичиб, ваъда қилган бу ерни қабилалар орасида тенг бўлинглар. Бу ер сизнинг мулкингиз бўлади.
15 Шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан бошланиб, шарққа — Хетлон шаҳри томон боради, сўнг Лево–Хомат орқали ўтиб, Задод шаҳригача давом этади. 16 Кейин Дамашқ ва Хомат оралиғидаги Барўтах ва Сиврайим шаҳарларигача бориб, Хаврон чегарасидаги Хазер–Хатиконгача чўзилади. 17 Шундай қилиб, шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан шарқдаги Хазор–Энан шаҳригача боради. Хазор–Энан шаҳри жанубдаги Дамашқ ва шимолдаги Хомат ҳудудлари орасида жойлашган.
18 Шарқий чегара Хаврон ва Дамашқ ҳудудлари орасида бошланиб, Исроил ва Гилад ерлари ўртасидан оқиб ўтган Иордан дарёси бўйлаб боради. Ўлик денгиздан ҳам ўтиб, жанубдаги Тамар шаҳригача етиб боради. Мана шу шарқий чегарадир.
19 Жанубий чегара Тамар шаҳридан бошланиб, Кадешдаги Марива сувларигача боради, кейин Миср чегарасидаги ирмоқ бўйлаб бориб, Ўрта ер денгизигача етади. Бу жанубий чегарадир.
20 Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилиб, Лево–Хоматнинг ғарбдаги шимолий чегараси бошланган жойигача боради.
21 Бу ерларни Исроил қабилаларига бўлиб беринглар. 22 Улар бу ерларни қуръа бўйича мерос қилиб олсинлар. Болалари Исроилда туғилган орангиздаги мусофирларга ҳам ерингиздан улуш беринглар. Уларни Исроилнинг маҳаллий аҳолиси деб билинглар. Уларга ўзингиз қатори Исроил қабилалари орасидан ерни мулк қилиб беринглар. 23 Улар қайси қабила орасида яшашса, ўша қабила ҳудудидан ер олишсин.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.