3–БОБ
Хомон яҳудийларга қарши чиқади
1 Бу ҳодисалардан кейин шоҳ Ахашвераш Ўгах наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомонни кўкларга кўтариб, юксак мартабага тайинлади. Бошқа ҳамма аъёнлар устидан Хомонни нозир этиб тайинлади. 2 Шоҳнинг саройдаги бошқа аъёнлари Хомонга тиз чўкиб таъзим қилардилар. Чунки шоҳнинг амри шундай эди. Мардохай эса на эгиларди, на таъзим қиларди. 3 Шоҳнинг саройдаги аъёнлари Мардохайга: “Нимага сен шоҳнинг амрига итоат этмаяпсан–а?!” деб айтардилар.
4 Улар Мардохайга бу гапни ҳар куни айтсалар ҳам, Мардохай уларнинг гапига қулоқ солмасди. Аъёнлар, Мардохайнинг бу қилиғига Хомон тоқат қила олармикан, деб уни бу аҳволдан хабардор қилдилар. Чунки Мардохай уларга: “Мен яҳудийман”, деб айтган эди.
5 Хомон Мардохайнинг тиз чўкиб таъзим қилмаётганини кўрганда, ғазабдан тутақарди. 6 Хомон биргина Мардохайни ўлдиришни арзимас иш деб ўйлади. Мардохайнинг қайси халқдан эканини билгани учун Хомон Ахашверашнинг бутун шоҳлиги ҳудудидаги Мардохайнинг халқини — жамики яҳудий халқини қириб ташлашга қасд қилиб қўйди.
7 Ахашвераш ҳукмронлигининг ўн иккинчи йили биринчи ойи — Нисон ойида бу фитна амалга ошириладиган кун ва ой учун Хомон олдида пур — қуръа ташланди. Қуръа ўн иккинчи ойнинг — Адар ойининг ўн учинчи кунига тушди.
8 Шундан кейин Хомон шоҳ Ахашверашга айтди:
— Шоҳлигингиз вилоятларидаги бошқа халқларнинг орасига сочилиб–тарқалиб кетган бир халқ бор. Уларнинг қонунлари ҳамма халқлар қонунидан фарқ қилади. Шоҳимиз қонунларига улар бўйсунмайдилар. Уларга сабр–тоқат қилиш шоҳимизнинг манфаатларига зиддир. 9 Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бу халқни қириб ташлаш учун фармон берсинлар. Мен ўн минг талант кумушимни аъёнлар қўлига олиб бориб бераман. Улар бу кумушни шоҳимиз хазинасига топширадилар.
10 Шундан кейин шоҳ бармоғидаги муҳр узугини ечиб, фармонини тасдиқлаш учун яҳудийлар душмани Ўгах наслидан Хамадото ўғли Хомонга берди.
11 — Бу пуллар ўзингда қолсин, халқни ҳам сенга бердим, — деди шоҳ Хомонга. — Анави халққа нимани маъқул кўрсанг, шуни қил.
12 Биринчи ойнинг ўн учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Хомоннинг ҳамма буйруқлари ҳар бир вилоят халқининг ўз ёзувида ва ўз тилида шоҳнинг ноибларига, ҳар бир вилоят ҳокимига ва ҳар бир халқнинг бегига ёзилди. Мактублар шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди .
13 Мактублар чопарлар орқали шоҳнинг қўли остидаги ҳамма вилоятларга жўнатилди. “Яҳудийларнинг ҳаммаси — ёшу қариси, болалару аёллари бир кунда — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг ўн учинчи куни йўқ қилинсин, ўлдирилсин, қириб ташлансин, мол–мулки талон–тарож қилинсин, 14 ҳамма ўша кунга тайёр бўлсин”, деб фармон эълон қилинди. Шунинг учун ҳар бир вилоятга улар учун қонун сифатида фармондан кўчирма берилди.
15 Чопарлар шоҳнинг айтганига мувофиқ тезлик билан йўлга чиқдилар. Фармон Шушан қалъасида ҳам эълон қилингач, шаҳар бесаранжом бўлиб қолди. Шоҳ билан Хомон эса ўтиришиб кайфу сафо қилишарди.