9–БОБ
Исо ўн икки ҳаворийни хизматга юборади
1 Исо ўн икки ҳаворийни ёнига чақириб, уларга ҳамма жинларни қувиб чиқариш ва касалликларни даволаш қудрати ва ҳокимиятини берди. 2 Исо уларни Худонинг Шоҳлигини эълон қилишга ва хасталарни шифолашга юборар экан, 3 шундай деди: “Йўлга ҳеч нарса олманглар: ҳасса ҳам, тўрва ҳам, нон, пул, ҳатто қўшимча кийим ҳам олманглар. 4 Қайси уйга кирсангизлар, ўша шаҳардан кетгунингизча шу уйда қолинглар. 5 Агар бирор шаҳарда сизни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда уларга огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар .”
6 Ҳаворийлар кетдилар. Қишлоқма–қишлоқ юриб, ҳамма ёқда Хушхабарни эълон қилдилар, хасталарга шифо бердилар.
Ҳирод саросимага тушади
7 Вилоят ҳукмдори Ҳирод содир бўлаётган ажойиботлар ҳақида эшитиб, эсанкираб қолди. Чунки баъзилар: “Яҳё тирилиб келибди”, десалар, 8 бошқалар: “Илёс пайғамбар зоҳир бўлибди”, дер эдилар. Яна бошқалар бўлса: “Қадимги пайғамбарлардан бошқа бири тирилиб келибди”, дейишарди. 9 Ҳирод: “Мен Яҳёнинг бошини олдирган эдим, аммо менга айтишаётган бу Одам ким бўлди экан?” деб Исони кўргиси келди.
Исо 5000 кишини тўйдиради
10 Ҳаворийлар қайтиб келдилар ва қилган ҳамма ишларини Исога айтиб бердилар. Исо фақатгина ҳаворийлари билан вақт ўтказмоқчи бўлиб, уларни Байтсайда шаҳрига олиб кетди . 11 Оломон эса бу ҳақда хабар топиб, Унинг орқасидан эргашди. Исо оломонни яхши кутиб олди, уларга Худонинг Шоҳлиги тўғрисида гапирди, шифога муҳтожларни шифолади.
12 Кун ботиб, кеч кира бошлади. Ўн икки ҳаворий Исонинг олдига келиб дедилар:
— Одамларни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқларга, овулларга бориб, ўзларига тунаш учун жой ва егулик топсинлар. Ахир, биз кимсасиз жойдамиз.
13 — Сизлар уларга овқат беринглар! — деди Исо.
— Бешта нон ва иккита балиқдан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ–ку! — дея жавоб берди шогирдлар. — Нима, биз бориб, шунча одамга овқат сотиб олайликми?!
14 Оломон орасида тахминан беш мингга яқин эркак бор эди. Исо шогирдларига деди:
— Одамларни элликта–элликта қилиб ўтқазинглар.
15 Шогирдлар айтилгандай қилиб, ҳаммани ерга ўтқаздилар. 16 Исо бешта нон билан иккита балиқни олди, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. Сўнг буларни синдириб, халққа тарқатиш учун шогирдларига берди. 17 Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган бурдаларни йиғиб олишганда, ўн икки сават чиқди.
Бутрус Исонинг Масиҳ эканини тан олади
18 Бир куни Исо ёлғиз Ўзи ибодат қилаётганда, шогирдлари келиб қолишди. Исо улардан:
— Халқ Мени ким деб билади? — дея сўради. 19 Улар шундай жавоб бердилар:
— Баъзилар Сизни Яҳё чўмдирувчи деб ҳисоблайдилар, баъзилар Илёс , бошқалари эса, қадимги пайғамбарлардан бири тирилиб келган, деб айтиб юрибдилар.
20 — Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз? — деб сўради Исо.
— Сиз Худо юборган Масиҳсиз! — деб жавоб берди Бутрус.
Исо Ўз ўлими тўғрисида гапиради
21 Исо шогирдларига: “Буларни ҳеч кимга айтманглар, — деб қатъий огоҳлантириб гапирди. 22 — Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.”
23 Сўнг ҳаммага деди: “Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб , ортимдан юрсин. 24 Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади. 25 Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, бироқ ўз ҳаётига ўзи зомин бўлса, бундан унга нима фойда?! 26 Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли Ўзининг, самовий Отасининг ва муқаддас фаришталарнинг улуғворлигида келганда, У ҳам сизлардан уялади. 27 Сизларга чинини айтайин: бу ерда турганлардан баъзилари Худонинг Шоҳлигини кўрмагунча, ўлмайдилар.”
Исонинг қиёфаси ўзгаради
28 Исо бу гапларни айтгандан кейин орадан саккиз кун ўтди. У Бутрусни, Юҳанно билан Ёқубни олиб, ибодат қилгани тоққа чиқди. 29 Ибодат пайтида Исонинг юзи ўзгарди, кийимлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди. 30-31 Бирданига Исонинг олдида икки одам пайдо бўлди, уларнинг бутун борлиғи нур таратиб турарди. Бу икки одам Мусо ва Илёс бўлиб, Исо билан гаплашаётган эдилар. Улар Исонинг тез орада Қуддусга бориши ва у ерда Худонинг режасини амалга ошириб, оламдан ўтиши тўғрисида суҳбатлашаётган эдилар.
32 Бутрус ва у билан бирга бўлганлар қаттиқ уйқуга кетган эдилар. Улар бирдан уйғониб, Исонинг улуғворлигини ва Унинг ёнида турган икки одамни кўрдилар. 33 Бу икки одам кетмоқчи бўлиб турганда Бутрус Исога деди:
— Устоз, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Келинг, учта чайла ясайлик, биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.
Аммо у нима деб айтаётганини ўзи ҳам билмас эди.
34 У шу гапини тугатмаган ҳам эдики, булут пайдо бўлиб, ҳаммаларига соя солди. Булут остида қолган шогирдлар қўрқиб кетдилар. 35 Булут орасидан эса шундай овоз эшитилди:
— Бу Менинг Ўғлимдир, Мен Уни танладим . Унга қулоқ солинглар!
36 Овоз тингандан кейин, шогирдлар Исонинг у ерда ёлғиз қолганини кўрдилар. Шогирдлар кўрганларини сир сақлаб, ўша кунларда ҳеч кимга айтмадилар.
Жинга чалинган болага Исо шифо беради
37 Эртаси куни Исо ва Унинг уч шогирди тоғдан тушдилар. Исони катта оломон кутиб олди. 38 Тўсатдан оломон орасидан бир одам бақириб қолди:
— Устоз! Ёлвораман, ўғлимни кўриб қўйинг! У менинг яккаю ягона ўғлим! 39 Баъзан уни жин тутиб туради. Шунда ўғлим бирданига бақириб қолади. Оғзидан кўпик чиққунча, жин уни дағ–дағ қалтиратади. Болани ўлгудай чарчатиб, азоб беради. 40 Мен шогирдларингизга, жинни қувиб чиқаринглар, деб ёлвордим, аммо улар эплай олмадилар.
41 Исо шундай жавоб берди:
— Эй имонсиз ва бузуқ авлод! Қачонгача сизлар билан бирга бўлишим керак?! Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?! Ўғлингни бу ерга олиб кел!
42 Бола яқинлашаётганда, жин уни ерга ағнатиб, қалтирата бошлади. Лекин Исо ёвуз руҳга дўқ уриб, болага шифо берди. Сўнг уни отасига топширди. 43 Ҳамма Худонинг қудратига ҳайрон қолди.
Исо яна Ўз ўлими ҳақида гапиради
Одамлар Исонинг қилаётган ишларидан ҳайратланаётган эдилар. Шунда Исо Ўз шогирдларига деди: 44 “Сизлар бу сўзларимни қулоқларингизга қуйиб олинглар! Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади.” 45 Аммо шогирдлар бу сўзларни тушунмадилар. Бу сўзларнинг маъноси улар учун қоронғи бўлиб, уни англамадилар. “Бу нима деганингиз?” деб Исодан сўрашга ҳам ботина олмадилар.
Ким катта?
46 Шогирдлар ўртасида: “Орамизда энг катта ким?” деган баҳс бўлди. 47 Уларнинг бу ўй–хаёлларини билган Исо бир болани олиб Ўзининг ёнига турғизди–да, 48 уларга деди:
— Ким бу болани Менинг номимдан қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, Мени Юборганни қабул қилган бўлади. Ораларингиздаги энг кичигингиз аслида энг каттангиздир.
Сизга қарши бўлмаган — сизнинг томонингизда
49 Шунда Юҳанно деди:
— Устоз! Биз бир одамни кўрдик. У Сизнинг номингиз билан жинларни қувиб чиқараётган экан. У биз билан юрмагани сабабли, унга бундай қилишни ман этдик.
50 — Ман этманг! — деди Исо. — Кимки сизларга қарши бўлмаса, у сиз томонда.
Самарияликлар Исони рад қилишади
51 Исонинг осмонга кўтариладиган куни яқинлашиб келаркан, У Қуддусга боришга қарор қилди. 52 Ўзидан олдин хабарчиларни юборди. Улар Исонинг келишига ҳозирлик кўриш учун Самариянинг бир қишлоғига кирдилар. 53 Аммо Самарияликлар Исони қабул қилмадилар, чунки У Қуддусга кетаётган эди. 54 Унинг шогирдлари Ёқуб билан Юҳанно бу вазиятни кўриб, шундай дедилар:
— Ҳазрат, истасангиз, биз: “Осмондан олов тушсин! Буларни йўқ қилиб юборсин!” — деб буюрамиз . 55 Исо эса ўгирилиб қаради–да, уларни койиди. 56 Шундан кейин улар бошқа қишлоққа кетдилар .
Исога эргашиш шартлари
57 Йўлда кетаётганларида, бир одам Исога:
— Қаерга борсангиз ҳам, мен ортингиздан бораман, — деди. 58 Исо ўша одамга шундай деди:
— Тулкиларнинг уялари бор, қушларнинг инлари бор. Инсон Ўғлининг эса бош қўядиган жойи йўқ.
59 Бошқа бир одамга Исо:
— Ортимдан юр! — деди. Лекин у:
— Ҳазрат, ижозат беринг, аввал бориб отамни дафн қилиб келай, — деди. 60 Исо эса ўша одамга айтди:
— Марҳумларни руҳан ўлик бўлганлар дафн қилсинлар, сен эса бориб, Худонинг Шоҳлигини эълон қилгин.
61 Яна бошқа бири айтди:
— Ҳазрат, мен Сизга эргашаман. Фақат олдин бориб уйдагилар билан хайрлашишимга ижозат беринг.
62 Лекин Исо унга деди:
— Омочни тутиб, ортига қараган биронта одам Худонинг Шоҳлигига лойиқ эмас.