2–БОБ
1 Эгамиз шундай дейди: “Ака–укаларингизни — Ёми, яъни «Менинг халқим», опа–сингилларингизни — Руҳамо , яъни «Раҳмдан баҳраманд» деб чақиринглар.
Исроил халқи бевафо Гўмера тимсолида
2 Эй фарзандларим,
Онангиз билан даъволашинг ,
Айбини юзига солинг.
У энди хотин эмас Менга,
Мен ҳам эр эмасдирман унга.
Айтинг, юзидаги упа–элигини артиб ташласин,
Эгнидаги уятсиз кийимини ечиб ташласин.
Бўлди, фоҳишалигини бас қилсин.
3 Акс ҳолда, унинг кийимини Ўзим ечиб ташлайман,
Онасининг қорнидан тушгандай қип–яланғоч қиламан.
Ерини бепушт саҳрога айлантираман,
Унинг юртини қақраган чўл қиламан.
Ташналикдан уни ўлдираман.
4 Болаларига ҳам раҳм қилмайман,
Ўйнашларидан орттирган ҳароми улар.
5 Ҳа, уларнинг онаси фоҳишалик қилган,
Уларни туққан аёл шарму ҳаёни йўқотган.
У деди: «Ўйнашларим олдига кетдим.
Нону сувимни, жуну зиғир матоларимни,
Зайтун мойию шаробимни,
Менга ўшалар берган.»
6 Шунинг учун йўлини тиканаклар билан тўсаман,
Ўтолмайдиган қилиб девор қураман.
7 У ўйнашларининг кетидан қувиб етолмайди,
Уларни излаб, тополмайди.
Кейин эса айтади:
«Биринчи эримнинг олдига қайтиб борай,
Ахир, ўшандаги ҳолим ҳозиргидан тузукроқ эди.»
8 Буғдойни, шаробу зайтун мойини,
Унга Мен берганимни у билмайди.
Баалга назр қилган кумушу олтинни
Унга Мен совға қилганимни англамайди.
9 Шунинг учун ҳосил пайтида буғдойимни тортиб оламан,
Йиғим–терим мавсумида шаробимни олиб қўяман.
Баданини ёпиб турган жуну зиғир матоларимни қайтариб оламан.
10 Мана энди уни яланғоч қиламан,
Ўйнашларининг олдига чиқариб қўяман,
Қўлимдан уни ҳеч ким халос қила олмайди.
11 Мен унинг базмларига чек қўяман.
Байрамларию янги ой шодиёналарига,
Шаббатлари ва барча тайинланган байрамларига барҳам бераман .
12 «Ўйнашларимнинг берган тўлови» , деб ўйлаган
Узумзору анжир боғларини бузиб ташлайман,
Ҳаммасини тўқайзор қиламан.
Ёввойи ҳайвонлар боғларини йўқ қилади.
13 У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутатгани учун,
Узугу тақинчоқлар билан безаниб,
Ўйнашларининг кетидан юргани учун,
Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун,
Мен уни жазолайман!”
Эгамизнинг каломи шудир.
14 Эгамиз шундай дейди:
“Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман,
Уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман.
15 Ўша ерда узумзорларини қайтариб бераман,
Охор сойлигини умид эшиги қиламан.
Ўша ерда у Менга эргашади,
Ёшлигида , Мисрдан чиққан чоғида эргашгандай ортимдан юради.”
Эгамизнинг Ўз халқига бўлган севгиси
16 Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, ўша куни сен Мени «Эрим» деб чақирасан, ҳеч қачон «Хўжайиним» демайсан . 17 Баалнинг номини қайта тилингга олмайдиган қиламан. 18 Ўша куни ёввойи ҳайвонлар, осмондаги қушлар ва ерда судралувчи махлуқлар билан аҳд тузаман, улар сенга зарар етказмайди. Юртдаги барча камону қиличларни, ҳамма жанг қуролларини йўқ қиламан. Сен тинч, бехатар яшайсан. 19 Мен сени Ўзимга абадий никоҳлаб оламан. Сенга нисбатан адолатли ва одил бўламан. Сени доим севаман, меҳр–шафқат кўрсатаман. 20 Сенга вафо қиламан, сен Мени Эганг деб биласан.”
21 Эгамиз демоқда:
“Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман,
Мен осмонга амр қиламан,
Осмон ерга ёмғир ёғдиради.
22 Ер буғдой, узум, зайтун етиштиради,
Улар эса ҳаёт бағишлайди Йизрилга —
«Худо эккан» деб аталган Менинг халқимга.
23 Ҳа, Мен Йизрилни Ўзим учун бу юртга ўтқазаман.
Лўруҳамога, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деганга раҳм қиламан,
Лўёмини, яъни «Халқим эмас» деганни «Ўз халқим» деб атайман .
У эса «Худойим» деб чақирар Мени.”