5–БОБ
Олтинчи ваҳий: учаётган ўрама қоғоз
1 Мен яна тепага қараб учаётган ўрама бир қоғозни кўрдим. 2 Фаришта мендан:
— Нима кўряпсан? — деб сўради. Мен:
— Учиб кетаётган ўрама бир қоғозни кўряпман, унинг узунлиги йигирма тирсак, эни эса ўн тирсак , — деб жавоб бердим.
3 Шунда у менга деди:
— Бу қоғозга бутун юрт устига келадиган лаънат ёзилган. Қоғознинг бир томонидаги ёзувга кўра, ўғрилик қилганлар, орқа томонидаги ёзувга кўра, ёлғон қасам ичганлар юртдан йўқ қилинади. 4 Сарвари Олам айтмоқда: “Бу лаънатни Мен юбордим, у ўғрининг уйига киради. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, ўшанинг уйига киради. Лаънат ўша уйда бўлиб, уни тош ва синчларига қўшиб, бутунлай вайрон қилади.”
Еттинчи ваҳий: сават ичидаги аёл
5 Мен билан гаплашган фаришта келиб, менга шундай деди:
— Қара–чи, келаётган нарса нима экан.
6 Мен:
— У нима? — деб сўрадим. Фаришта:
— Бу келаётган нарса саватдир, — деб жавоб берди. — Юртдаги жамики аҳолининг нияту муддаоларини билдирувчи тимсол ўша сават ичидадир.
7 Қўрғошиндан ясалган қопқоқ очилди, саватнинг ичида эса бир аёл ўтирган экан. 8 Фаришта деди:
— Бу аёлнинг исми Фосиқлик.
Шундай деб, у аёлни қайтариб саватга тиқиб қўйди–да, қопқоғини ёпди.
9 Мен яна тепага қараб, иккита аёл учиб келаётганини кўрдим. Улар қанотларини шамолда ёйган ҳолда учиб келаётган эдилар, қанотлари турнанинг қанотларига ўхшар эди. Улар келиб ўша саватни олдилар–да, осмонга кўтариб олиб кетдилар. 10 Мен билан гаплашаётган фариштадан сўрадим:
— Улар саватни қаерга олиб кетишяпти?
11 У менга:
— Бобил юртига олиб кетишяпти, — деб жавоб берди. — Ўша ерда унга саждагоҳ қуришади. Саждагоҳ тайёр бўлгандан кейин, саватни ўша ерда ўз жойига қўйишади.