13–БОБ
1-2 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир булоқ очилади. Бу булоқ уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини ювади.
Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган ёвуз руҳни олиб ташлайман. 3 Агар яна сохта пайғамбар чиқса, ўз ота–онаси унга шундай дейди:
— Сен энди яшамайсан, чунки сен Эгамиз номидан ёлғон гапларни гапиряпсан.
Ўша пайғамбар яна башорат қилганда ўз туққан ота–онаси уни найза санчиб ўлдиради. 4 Ўша куни сохта пайғамбарларнинг ҳар бири ўзларининг башоратларидан уятга қоладилар. Улар энди халқни алдамайдилар, пайғамбарларнинг жундан тўқилган кийимларини киймайдилар. 5 Энди улар:
— Мен пайғамбар эмасман, мен ерга ишлов бераман. Ёшлигимдан бир кишининг хизматидаман, — дейдилар. 6 Агар бирортаси улардан:
— Баданингиздаги яра излари қаердан пайдо бўлган? — деб сўраса, уларнинг жавоби қуйидагича бўлади:
— Мен бу яраларни дўстларимнинг уйида орттирганман.”
Худонинг чўпонини ўлдириш ҳақидаги амр
7 Сарвари Олам шундай демоқда:
“Қани, қўзғалгин, эй қилич!
Менга яқин бўлганга,
Ўзимга хизмат қилган чўпонга қарши чиқ.
Чўпонга ҳамла қилгин,
Шунда қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади,
Мен қўзичоқларга қарши қўлимни кўтараман.
8 Бутун юрт халқининг учдан икки қисми ҳалок бўлади,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
Учдан бир қисми эса тирик қолади.
9 Мен мана шу қолган учдан бир қисмини
Оловдан ўтказиб поклагандай поклайман.
Уларни кумушни тоблагандай тоблайман,
Олтинни синагандай синайман.
Улар Менга илтижо қиладилар,
Мен эса уларга жавоб бераман.
«Улар Менинг халқимдир», дейман Мен.
Улар эса: «Эгамиз бизнинг Худойимиздир», деб айтишади.”