8–БОБ
Муқаддас Руҳнинг етакчилигида яшаш
1 Исо Масиҳга тегишли бўлганлар энди ҳукм қилинмайдилар. 2 Ҳаёт ато этувчи Руҳнинг қонун–қоидаси Исо Масиҳ орқали бизни гуноҳдан ва ўлимга етаклайдиган қонундан озод қилди. 3 Инсон Худонинг қонунини бажара олмагани учун қонун таъсирсиз бўлиб қолди. Қонун инсонни гуноҳдан қутқара олмагани учун Худонинг Ўзи одамларни қутқарди. У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб, бу дунёга юборди ва гуноҳнинг қудратини йўқ қилди . Шу йўсин Худо инсон орқали гуноҳни маҳкум қилди. 4 Биз — башарий табиатнинг эмас, балки Руҳнинг етакчилигида яшаётганлар — қонун талаб қилган солиҳликка эришишимиз учун Худо шундай қилди.
5 Башарий табиат етакчилигида яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Руҳнинг етакчилигида яшайдиганлар эса Руҳни мамнун қиладиган нарсалар ҳақида фикр қиладилар. 6 Башарий табиат етакчилигида фикр қилиш ўлимга етаклайди, Руҳ етакчилигида фикр қиладиганлар эса ҳаёт ва тинчликка эга бўладилар. 7 Башарий табиат етакчилигида фикр қилиш Худога душманликдир, чунки бундай табиат Худонинг қонунига итоат қилмайди, дарҳақиқат, итоат қила олмайди ҳам. 8 Башарий табиат етакчилигида яшайдиганлар Худони мамнун қила олмайди.
9 Агар Худонинг Руҳи ҳақиқатан ҳам сизларнинг қалбингизда макон қилган бўлса, сизлар энди башарий табиат амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар. Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳга тегишли эмас. 10 Аммо Масиҳ сизнинг қалбингизда макон қилган. Тўғри, гуноҳ туфайли танангиз ўлимга маҳкум қилинган, лекин энди Худонинг Руҳи сизлар учун ҳаёт манбаидир , чунки сизлар оқлангансиз. 11 Исони ўликдан тирилтирган Худонинг Руҳи қалбингизда яшаяпти. Исо Масиҳни ўликдан тирилтирган Худо юрагингизда яшаётган Ўз Руҳи орқали сизларнинг фоний танангизни ҳам ўликдан тирилтиради.
12 Шундай қилиб, эй биродарлар, энди биз башарий табиатимизнинг амри билан яшашга мажбур эмасмиз. 13 Ахир, башарий табиат етакчилигида яшасангиз, ўласизлар, аммо Руҳ орқали ўша табиатнинг қилмишларига чек қўйсангиз, яшайсизлар.
14 Худо Руҳининг етакчилигида яшайдиганларнинг ҳаммаси Худонинг фарзандларидир. 15 Худо бизга Ўз Руҳини берди. Буни яна қул бўлиб, қўрқувда яшашимиз учун эмас, балки Унинг фарзанди бўлиб, Руҳ орқали Худони “Отажон” деб чақиришимиз учун қилди. 16 Худонинг Руҳи бизнинг руҳимизга қўшилиб, биз Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради. 17 Биз Худонинг фарзандлари эканмиз, демак, фарзандлардай Унинг ваъда қилган баракаларига эга бўламиз, Масиҳ билан бирга бу баракаларни баҳам кўрамиз. Биз Масиҳнинг азоб–уқубатларига шерик эканмиз, албатта, Унинг улуғворлигига ҳам шерик бўламиз.
Ҳозирги азоб–уқубатлар ва келажакдаги улуғворлик
18 Ишончим комилки, ҳозирги азоб–уқубатларимиз бизга зоҳир қилинадиган улуғворлик олдида ҳеч нарса эмас. 19 Ахир, Худонинг фарзандлари ким эканлигининг аён қилинишини бутун мавжудот интизорлик билан кутяпти. 20-21 Чунки мавжудот беҳудаликка мубтало бўлган . Бу — мавжудотнинг ихтиёри билан эмас, балки Худонинг ихтиёри билан бўлди. Шундай бўлса–да, мавжудот чириб–битиш қуллигидан озод этилиб, Худонинг фарзандлари билан бирга улуғвор эркинликдан баҳраманд бўлишига умид бор .
22 Ахир, бутун мавжудот гўё тўлғоқ азобида, ҳозирга қадар оҳ–нола қилаётганини биламиз. 23 Нафақат мавжудот, балки биз ўзимиз — Худонинг Руҳи билан яшаш қандай эканлигини татиб кўрганлар ҳам — ич–ичимиздан оҳ–нола қиляпмиз. Худонинг фарзандлари қилиб асраб олинганимизнинг тўлиқ рўёбга чиқишини ҳамда ўладиган баданимизнинг чириб–битишдан озод бўлишини интизорлик билан кутяпмиз. 24 Умидимизнинг рўёбга чиқишини кутиб, нажот топганмиз. Кўзга кўриниб турган нарса умид эмас. Ахир, ким кўриб турган нарсани умид қилади?! 25 Агарда биз кўрмаганимизни умид қилаётган бўлсак, буни сабр билан кутсак бўлади.
26 Бунинг устига, ожизлигимизда Руҳ бизга мадад беради. Чунки биз қандай ибодат қилишни билмаймиз, аммо Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ–нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади. 27 Инсонларнинг юрагини синовчи Худо Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади, чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра, Унинг азизлари учун шафоат қилади.
28 Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшиликка хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра, даъват этган. 29 Худо уларни азалдан танлаб олган эди ва “Менинг Ўғлимга ўхшаган бўлсинлар”, деб олдиндан белгилаб қўйган эди, токи Ўғил кўп биродарлар орасида тўнғич бўлсин . 30 Худо олдиндан белгилаб қўйганларни даъват этди, даъват этганларни оқлади, оқлаганларни Ўзининг улуғворлигидан баҳраманд қилди.
Худонинг меҳр–муҳаббати
31 Энди бунга нима деймиз? Худо биз томонда экан, ҳеч ким бизга қарши тура олмайди! 32 Худо Ўз Ўғлини аямай, ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, Унга қўшиб, қолган ҳамма нарсани ҳам бизга ато қилмасмикан?! 33 Худонинг танлаганларини ким айблай оларди?! Худонинг Ўзи уларни оқлайди–ку! 34 Бизни ким маҳкум қилар экан?! Ахир, ўлиб, тирилган, Худонинг ўнг томонида ўтирган Исо Масиҳнинг Ўзи биз учун шафоат қилмоқда–ку! 35 Ким бизни Масиҳнинг меҳр–муҳаббатидан ажрата олади? Азоб–уқубатми, изтиробми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф–хатарми ёки қиличми? 36 Муқаддас битикларда ёзилган–ку:
“Сен туфайли ҳар куни ўлимга дуч келамиз,
Бўғизланадиган қўйдай бўлиб қолганмиз.”
37 Ахир, бизни яхши кўрадиган Масиҳ орқали ҳамма қийинчиликлар устидан бутунлай ғалаба қозонамиз. 38 Мен аминманки, ўлим ҳам, ҳаёт ҳам, фаришталару жинлар ҳам, ҳеч қандай ғайритабиий кучлар ҳам, ҳозиргию келгуси ҳодисалар ҳам, 39 баландликлару чуқурликлар ҳам, яратилган биронта мавжудот ҳам бизни Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худонинг меҳр–муҳаббатидан жудо қилишга қодир эмас.