3–БОБ
Қуддус девори таъмирланади
Қўй дарвозаси
1 Олий руҳоний Элиашаб қўли остидаги руҳонийлар билан ишга киришиб, Қўй дарвозасини қайтадан қурдилар. Сўнгра дарвозани Худога бағишлаб, дарвозанинг қанотларини ўрнатдилар. Миё минорасидан Ханонил минорасигача бўлган деворни ҳам Худога бағишладилар.
2 Ерихо шаҳридан бўлган эркаклар деворнинг кейинги қисмини қурдилар. Улардан кейинги қисмини эса Имри ўғли Заккур қурди.
Балиқ дарвозаси
3 Хассано уруғи Балиқ дарвозасини қурди. Улар дарвозанинг ёндорларини тиклаб, дарвоза қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатдилар.
4 Деворнинг ундан кейинги қисмида Хаккўзнинг набираси, Уриёнинг ўғли Миромўт таъмирлаш ишларини олиб борди.
Кейинги қисмида Машазавилнинг набираси, Бархиёнинг ўғли Машуллом, ундан кейинги қисмида Бано ўғли Зодўх таъмирлаш ишларини олиб бордилар.
5 Кейинги қисмида Тахува шаҳридан бўлган эркаклар таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Лекин шаҳар зодагонлари қурилиш назоратчилари буюрган ишлардан бош тортдилар.
Яшоно дарвозаси
6 Посиёх ўғли Йўхадах ва Бесодаях ўғли Машуллом Яшоно дарвозасини таъмирладилар. Улар дарвозанинг ёндорларини тиклаб, дарвоза қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатдилар.
7 Деворнинг навбатдаги қисмида Гивонлик Малатиё, Миронўтлик Ёдўн, шунингдек, Гивон ва Миспах аҳолисининг эркаклари таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Миспах шаҳри Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятнинг маъмурий маркази эди.
8 Деворнинг кейинги қисмида заргарлардан бири Харҳиё ўғли Узиёл таъмирлаш ишларини олиб борди. Унинг ёнида атторлардан бири Ханониё таъмирлаш ишларини олиб борди. Улар Қуддус деворининг Кенг деворгача бўлган қисмини таъмирладилар.
9 Деворнинг кейинги қисмида Хур ўғли Рафиё таъмирлаш ишларини олиб борди. Рафиё Қуддус ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким эди.
10 Ундан кейин Харумаф ўғли Ёдиё ўз уйининг рўпарасидаги деворни таъмирлади.
Деворнинг кейинги қисмида Хашавниё ўғли Хаттуш таъмирлаш ишларини олиб борди.
11 Харим ўғли Малкиё ва Пахатмўаб ўғли Хашшуб деворнинг кейинги қисмини ва Тандир минорасини таъмирладилар.
12 Деворнинг кейинги қисмида Халлохеш ўғли Шаллум ўз қизлари билан таъмирлаш ишларини олиб борди. Шаллум Қуддус ҳудудининг иккинчи ярмини бошқарувчи ҳоким эди.
Сойлик дарвозаси
13 Ханун бошчилигида Зонўвах аҳолиси Сойлик дарвозасини таъмирлади. Улар дарвозани қуриб, дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатишди, деворнинг минг тирсак узунлигидаги Гўнг дарвозасигача бўлган қисмини ҳам таъмирлашди.
Гўнг дарвозаси
14 Байт–Хакерем ҳудудининг ҳокими Рахав ўғли Малкиё Гўнг дарвозасини таъмирлади. У дарвозани қуриб, дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатди.
Булоқ дарвозаси
15 Миспах ҳудудининг ҳокими Холхози ўғли Шаллум Булоқ дарвозасини таъмирлади. У дарвозани қуриб, устини ёпди ва дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатди. Шунингдек, Силоам ҳовузи ёнидаги деворни ҳам қайтадан қурди. Деворнинг бу қисми шоҳнинг боғидан то Довуд қалъасидан пастга кетган зинапоягача чўзилган эди.
16 Ундан кейин Озбук ўғли Нахимиё таъмирлаш ишларини олиб борди. Нахимиё Байт–Зур ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким эди. У деворни Довуд қабристонининг рўпарасигача — сунъий ҳовуз ва Жангчилар уйигача бўлган қисмини таъмирлади.
17 Қуйидаги левилар деворнинг кейинги бир неча қисмларини қайтадан қурдилар: Баних ўғли Рахум деворнинг кейинги қисмини қурди.
Кейлах ҳудудининг ярмини бошқарувчи ҳоким Хашавиё ўз ҳудуди номидан деворнинг навбатдаги қисмини қурди.
18 Деворнинг ундан кейинги қисмини уларнинг биродарлари Ханадод ўғли Биннуй бошчилигида қуришди. Биннуй Кейлах ҳудудининг иккинчи ярмини бошқарувчи ҳоким эди.
19 Кейинги қисмида Миспах шаҳри ҳокими Ешува ўғли Эйзар таъмирлаш ишларини олиб борди. У аслаҳахонага чиқадиган йўлнинг рўпарасидаги деворни ғишт тирговучигача бўлган қисмини таъмирлади.
20 Заббай ўғли Борух деворнинг кейинги қисмини — ғишт тирговучидан олий руҳоний Элиашабнинг уйи эшигигача бўлган қисмини таъмирлади.
21 Хаккўзнинг набираси, Уриё ўғли Миромўт деворнинг кейинги қисмини — Элиашаб уйининг эшиги рўпарасидан то уйнинг охиригача бўлган қисмини таъмирлади.
22 Қуддус атрофида истиқомат қиладиган руҳонийлар деворнинг навбатдаги қисмини таъмирладилар.
23 Улардан кейин Бенямин ва Хашшуб деворнинг ўз уйлари рўпарасидаги қисмини таъмир қилдилар.
Улардан кейин Онониёҳнинг набираси, Масиёнинг ўғли Озариё ўз уйининг рўпарасидаги қисмини таъмирлади.
24 Ханадод ўғли Биннуй деворнинг кейинги қисмини — Озариёнинг уйидан то деворнинг бурчагидаги ғишт тирговучигача бўлган қисмини таъмирлади.
25 Узай ўғли Полол деворнинг ғишт тирговучидан бошланган қисмини таъмирлади. Деворнинг бу қисми соқчилар ҳовлиси ёнидаги шоҳнинг юқори сарой минораси рўпарасида жойлашган эди.
Парўш ўғли Подиё 26 ва Офел тепалигида истиқомат қилувчи Маъбад хизматкорлари деворнинг кейинги қисмини таъмирладилар. Улар деворнинг шарқ томонидаги Сув дарвозасигача ва баланд минорагача бўлган қисмини таъмирладилар.
27 Тахувалик эркаклар деворнинг кейинги қисмини таъмирладилар. Улар баланд миноранинг рўпарасини то Офел деворигача таъмир қилдилар.
От дарвозаси
28 Руҳонийлар гуруҳи деворнинг От дарвозасидан тепаликка томон кетган қисмини таъмирладилар. Ҳар бири ўз уйининг рўпарасини таъмир қилди.
29 Иммар ўғли Зодўх ўз уйининг рўпарасини таъмирлади.
Шаханиё ўғли Шамаё деворнинг кейинги қисмини таъмирлади. Шаханиё Маъбаднинг Шарқий дарвозаси дарвозабони эди.
30 Шаламиё ўғли Ханониё ва Залафнинг олтинчи ўғли Ханун деворнинг кейинги қисмини таъмирлади.
Бархиё ўғли Машуллом ўзининг уйи рўпарасини таъмирлади.
31 Заргарлардан бири Малкиё деворнинг бурчагидаги юқори хонагача бўлган қисмини таъмирлади. Маъбад хизматкорларининг ва савдогарларнинг уйи шу ерда — Назорат дарвозаси ёнида жойлашган эди.
32 Деворнинг бурчакдаги юқори хонадан Қўй дарвозасигача бўлган қисмини заргарлар ва савдогарлар таъмирладилар.