8–БОБ
Исо 4000 кишини тўйдиради
1 Ўша кунларда яна кўп одам йиғилди. Уларнинг ейиш учун ҳеч нарсалари қолмаганда, Исо шогирдларини ёнига чақириб деди:
2 — Халққа ачиняпман. Улар уч кундан бери Мен билан бирга, ейишга ҳеч нарсаси йўқ. 3 Агар уларни уйларига овқат бермай жўнатиб юборсам, йўлда ҳолдан тойиб қоладилар. Уларнинг баъзилари узоқ ерлардан келганлар.
4 Шогирдлари бунга жавобан:
— Уларни тўйдириш учун бу кимсасиз жойда ким қаердан нон топа оларди?! — дейишди.
5 — Қанча нонларингиз бор? — деб сўради Исо.
— Еттита, — деди шогирдлар.
6 Шундан кейин Исо халққа ерга ўтиришни буюрди. Еттита нонни олиб, шукрона дуосини ўқиб синдирди ва тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди. 7 Уларда бир нечта майда балиқ ҳам бор эди. Исо балиқлар учун шукурлар айтиб, балиқларни ҳам тарқатишни буюрди. 8 Халқ еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғишганда, еттита сават тўлди. 9 У ерда тўрт мингга яқин одам бор эди.
Исо уларни жўнатгандан кейин, 10 дарҳол шогирдлари билан қайиққа тушиб, Далманута ҳудудига кетди.
Фарзийлар Исодан аломат сўрашади
11 Фарзийлар Исонинг олдига бориб, У билан баҳслаша бошладилар. Уни синаб кўриш мақсадида шундай дедилар:
— Бизга бир мўъжизали аломат кўрсатинг, шунда Сизни Худо юборганини тан оламиз.
12 Лекин Исо чуқур хўрсинди:
— Нега бу авлод аломат талаб қиляпти? Сизларга чинини айтайин, бу авлодга ҳеч қандай аломат берилмайди!
13 Исо уларнинг олдидан кетди, яна қайиққа тушиб, нариги қирғоққа ўтиб олди.
Исо шогирдларини койийди
14 Шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутган эканлар. Қайиқда бир дона нон бор эди, холос. 15 Шу орада Исо шогирдларини огоҳлантириб деди:
— Фарзийлар ва Ҳироднинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар!
16 Шогирдлар ўзларича: “Биз нон олмаганимиз учун У шундай деяпти”, деб муҳокама қила бошладилар. 17 Шогирдлар нимани муҳокама қилаётганларини Исо билиб, уларга деди:
— Нега сизлар, нонимиз йўқ, деб айтяпсизлар? Ҳали ҳам тушунмаяпсизларми, англамаяпсизларми? Имонингиз шунчалик сустми?! 18 Кўзларингиз бор–ку, наҳотки кўрмасангиз?! Қулоқларингиз бор–ку, наҳотки эшитмасангиз?! Эслаб кўринг: 19 Мен бешта нонни синдириб, беш мингта эркакка бўлиб берганимда, сизлар қолган нон бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олгансизлар?
— Ўн иккита саватни, — деб жавоб берди улар.
20 — Мен еттита нонни синдириб, тўрт минг кишига бўлиб берганимда, бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олгансизлар?
— Еттита саватни, — дейишди.
21 — Ҳали ҳам англамадингизми? — деб сўради улардан Исо.
Исо кўрни соғайтиради
22 Исо шогирдлари билан Байтсайда шаҳрига келди. Одамлар Исонинг олдига бир кўрни олиб келиб: “Унга қўлингизни теккизиб қўйинг”, деб ёлвордилар. 23 Исо кўрнинг қўлидан ушлаб, шаҳардан етаклаб олиб чиқди. Сўнг кўзларига тупуриб, қўлларини унинг устига қўйди–да:
— Бирон нарса кўряпсанми? — деб сўради. 24 Кўр бошини кўтариб:
— Одамларни кўряпман, лекин улар юраётган дарахтларга ўхшайди, — деди.
25 Шундан кейин Исо қўлларини яна кўрнинг кўзларига теккизди . Кўр одам кўзларини очиб қараса, соғайиб қолган, ҳамма нарсани аниқ кўраётган эди. 26 Исо уни уйига жўнатар экан:
— Қишлоққа кирмай, тўғри уйингга кет , — деди.
Бутрус Масиҳни тан олади
27 Исо шогирдлари билан Филип Қайсарияси атрофидаги қишлоқларга йўл олди. Йўлда У шогирдларидан:
— Одамлар Мени ким деб билади? — деб сўради. 28 Шогирдлар Исога шундай жавоб беришди:
— Баъзилар Сизни Яҳё чўмдирувчи деб ҳисоблайдилар, баъзилар Илёс , бошқалари эса, қадимги пайғамбарлардан бири, деб айтиб юрибдилар.
29 Исо улардан сўради:
— Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз?
Бутрус Унга жавоб бериб:
— Сиз Масиҳсиз , — деди.
30 Шундан сўнг Исо, Мен ҳақимда ҳеч кимга гапирманглар, деб шогирдларига қатъий буюрди.
Исо Ўз ўлими ҳақида гапиради
31 Исо шогирдларига шундай деб уқтира бошлади: “Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.” 32 У бу ҳақда очиқдан–очиқ гапирди. Шунда Бутрус Исони четга тортиб:
— Устоз, бундай деб айтманг, — деди. 33 Аммо Исо ўгирилиб шогирдларига қаради–да, Бутрусни қаттиқ койиб деди:
— Йўқол кўзимдан, шайтон! Сен Худонинг ишларини эмас, инсон ишларини ўйлаяпсан.
34 Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди:
— Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб , ортимдан юрсин. 35 Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун ва Хушхабар учун жонини берса, жонини асраб қолади. 36 Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?! 37 Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?! 38 Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади.