3–БОБ
Яҳё чўмдирувчининг ваъзи
1 Қайсар Тиберий ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили эди. Яҳудия вилоятида Пўнтий Пилат ҳоким эди . Жалила ҳудудида Ҳирод , Итурея билан Трахонитис ҳудудларида Ҳироднинг укаси Филип, Авилина ҳудудида Лисанияс ҳукмронлик қилар , 2 Ханан ва Каяфас эса олий руҳоний эдилар .
Ўша вақтда чўлда яшаётган Закариёнинг ўғли Яҳёга Худонинг сўзи келди. 3 У Иордан дарёси атрофидаги ерларни кезиб, одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қиларди. 4 Шу тариқа Ишаё пайғамбар ўз китобида ёзган қуйидагича башорати амалга ошди:
“Чўлда бир овоз янграмоқда:
«Эгамизга йўл ҳозирланг,
Унга тўғри йўл очинг!
5 Ҳар бир жарлик тўлдирилади,
Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди.
Қинғир–қийшиқ йўллар ростланади,
Ўнқир–чўнқир сўқмоқлар текис бўлади.
6 Бутун жонзот Худонинг нажотини кўради!»”
7 Катта бир оломон сувга чўмдирилиш учун Яҳёнинг олдига келди. Яҳё уларга деди:
— Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким уқтирди? 8 Бундан кейин тавбага яраша иш тутинглар! Ўзингизча: “Биз Иброҳим наслиданмиз”, деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир. 9 Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади.
10 Оломон Яҳёдан сўради:
— Ундай бўлса, биз нима қилишимиз керак?
11 У жавоб бериб, деди:
— Кимнинг иккита кўйлаги бўлса, бирини кўйлаги бўлмаган одамга берсин. Кимнинг озиқ–овқати бўлса, у ҳам овқати йўқлар билан бўлишсин.
12 Солиқчилардан баъзилари ҳам сувга чўмдирилиш учун келиб, Яҳёдан:
— Устоз, биз нима қилишимиз керак? — деб сўрашди. 13 Яҳё уларга шундай жавоб берди:
— Белгиланганидан ортиғини одамлардан талаб қилманглар.
14 Баъзи бир аскарлар ҳам ундан:
— Биз–чи?! Биз нима қилишимиз керак? — деб сўрадилар. Яҳё уларга деди:
— Бировларни ноҳақ айблаб, пул орттирманглар, маошингиз билан қаноатланинглар.
15 Халқ Масиҳнинг келишини орзиқиб кутарди. Улар: “Яҳё Масиҳ эмасмикин?” деган фикрни кўнгилдан ўтказишарди. 16 Яҳё уларнинг ҳаммасига шундай деди:
— Мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот ортимдан келмоқда. Мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради. 17 Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.
18 Яҳё яна кўп бошқа насиҳатлар бериб, халққа Хушхабарни эълон қиларди. 19 Вилоят ҳукмдори Ҳироднинг қилмишларини эса фош қилди. Чунки Ҳирод ўз укасининг хотини Ҳиродияга уйланган ва яна бошқа ёмон ишлар ҳам қилганди. 20 Шуниси етмагандай, у Яҳёни ҳам зиндонга қаматиб қўйди.
Исо сувга чўмдирилади
21 Бутун халқ сувга чўмдирилаётганда, Исо ҳам сувга чўмдирилди. У ибодат қилиб турганда осмон очилиб кетди 22 ва Муқаддас Руҳ каптар шаклида Унинг устига тушиб келди. Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан , Сендан ниҳоятда мамнунман ” деган овоз келди.
Исонинг насабномаси
Исодан Зарубабелгача
23 Исо хизматини бошлаганда ўттиз ёшларда эди. Одамлар Уни Юсуфнинг ўғли деб ҳисоблардилар .
Юсуф эса — Элахнинг ўғли ,
24 Элах — Маттотнинг ўғли,
Маттот — Левининг ўғли,
Леви — Малкийнинг ўғли,
Малкий — Яннайнинг ўғли,
Яннай — Юсуфнинг ўғли,
25 Юсуф — Маттатиёнинг ўғли,
Маттатиё — Амоснинг ўғли,
Амос — Нохумнинг ўғли,
Нохум — Ҳеслининг ўғли,
Ҳесли — Нагайнинг ўғли,
26 Нагай — Махатнинг ўғли,
Махат — Маттатиёнинг ўғли,
Маттатиё — Шимахнинг ўғли,
Шимах — Йўсехнинг ўғли,
Йўсех — Йўдонинг ўғли,
27 Йўдо — Йўханоннинг ўғли,
Йўханон — Резонинг ўғли,
Резо — Зарубабелнинг ўғли,
Зарубабел Шалтиёлнинг ўғли эди.
Шалтиёлдан Натангача
Шалтиёл — Нерийнинг ўғли,
28 Нерий — Малкийнинг ўғли,
Малкий — Йиддонинг ўғли,
Йиддо — Қосамнинг ўғли,
Қосам — Элмодамнинг ўғли,
Элмодам — Ғурнинг ўғли,
29 Ғур — Ёшуанинг ўғли,
Ёшуа — Элиазарнинг ўғли,
Элиазар — Йўримнинг ўғли,
Йўрим — Маттотнинг ўғли,
Маттот — Левининг ўғли,
30 Леви — Шимўннинг ўғли,
Шимўн — Яҳудонинг ўғли,
Яҳудо — Юсуфнинг ўғли,
Юсуф — Юнамнинг ўғли,
Юнам — Элияқимнинг ўғли,
31 Элияқим — Малиёнинг ўғли,
Малиё — Маннонинг ўғли,
Манно — Маттатонинг ўғли,
Маттато — Натаннинг ўғли,
Натан Довуднинг ўғли эди.
Довуддан Исҳоққача
32 Довуд — Эссайнинг ўғли,
Эссай — Обиднинг ўғли,
Обид — Бўазнинг ўғли,
Бўаз — Салмўннинг ўғли,
Салмўн — Нахшўннинг ўғли,
33 Нахшўн — Оминадавнинг ўғли,
Оминадав — Админнинг ўғли,
Админ — Арнийнинг ўғли,
Арний — Хазроннинг ўғли ,
Хазрон — Паразнинг ўғли,
Параз — Яҳудонинг ўғли,
34 Яҳудо — Ёқубнинг ўғли,
Ёқуб — Исҳоқнинг ўғли,
Исҳоқ Иброҳимнинг ўғли эди.
Иброҳимдан Одам Атогача
Иброҳим — Тераҳнинг ўғли,
Тераҳ — Нахўрнинг ўғли,
35 Нахўр — Саруғнинг ўғли,
Саруғ — Равунинг ўғли,
Раву — Палахнинг ўғли,
Палах — Ибирнинг ўғли,
Ибир — Шилахнинг ўғли,
36 Шилах — Хенаннинг ўғли,
Хенан — Арпахшоднинг ўғли,
Арпахшод — Сомнинг ўғли,
Сом — Нуҳнинг ўғли,
Нуҳ — Ламакнинг ўғли,
37 Ламак — Матушалоҳнинг ўғли,
Матушалоҳ — Ханўхнинг ўғли,
Ханўх — Ёреднинг ўғли,
Ёред — Махалиёлнинг ўғли,
Махалиёл — Хенаннинг ўғли,
38 Хенан — Энўшнинг ўғли,
Энўш — Шиснинг ўғли,
Шис — Одам Атонинг ўғли,
Одам Ато Худонинг ўғли эди.