10–БОБ
Исо — яхши чўпон
1 Исо деди: “Сизларга чинини айтайин: ким қўй қўрасига эшикдан кирмай, бошқа йўлдан ошиб тушса, у ўғри ва босқинчидир. 2 Эшикдан кирган одам эса қўйларнинг чўпонидир. 3 Қоровул унга эшикни очиб беради. Қўйлар унинг овозига қулоқ солади. У эса ўз қўйларини номма–ном чақириб, ташқарига олиб чиқади. 4 У ўз қўйларини қўрадан олиб чиққанда, уларнинг олдида бораверади. Қўйлар эса унга эргашади, чунки улар чўпоннинг овозини биладилар. 5 Бегона кишига эса эргашмайдилар. Аксинча, бегонанинг овозини танимай, ундан қочадилар.”
6 Исо бу матални айтиб берганда, тингловчилар У нима демоқчи эканлигини тушунмадилар. 7 Шу сабабдан Исо яна деди: “Сизларга чинини айтай: Мен қўйлар учун эшикман. 8 Мендан олдин келганларнинг ҳаммаси ўғри ва босқинчи эдилар. Лекин қўйлар уларга қулоқ солмадилар. 9 Мен эшикман. Ким Мен орқали кирса, нажот топади. У кириб чиқиб, яйлов ҳам топади. 10 Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман.
11 Мен яхши чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади. 12 Ёлланган одам эса қўйларнинг на чўпони, на эгасидир. У бўрининг келганини кўргач, қўйларни ташлаб қочади. Бўри эса қўйларни талаб, тумтарақай қилади. 13 Ёлланган одам шунчаки ёлланган бўлгани учун ва қўйлар ҳақида қайғурмагани учун қочади.
14-15 Мен яхши чўпонман. Осмондаги Отам Мени ва Мен Отамни билганимдай, Мен қўйларимни биламан, улар ҳам Мени биладилар. Мен қўйларим учун жонимни фидо қиламан. 16 Бу қўрада бўлмаган бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб келишим керак. Улар ҳам Менинг овозимга қулоқ солади, шунда бир сурув, бир чўпон бўлади. 17 Мен жонимни қайтиб олишим учун уни фидо қиламан, шу боис Отам Мени яхши кўради. 18 Ҳеч ким жонимни Мендан тортиб ололмайди. Мен Ўз ихтиёрим билан уни фидо қиламан. Жонимни беришга ва уни қайтариб олишга ҳокимиятим бор. Буни Менга Отам буюрган.”
19 Исонинг бу сўзлари туфайли, яҳудийлар орасида яна келишмовчилик келиб чиқди. 20 Ораларидан кўпчилик:
— Уни жин урибди, У ақлдан озган! Нега Унга қулоқ соляпсизлар? — дер эдилар. 21 Бошқалари эса:
— Бу жин урганнинг сўзлари эмас. Жин кўр одамнинг кўзларини оча олармиди?! — деб айтишарди.
Исони рад қилишади
22 Ўша вақтда Қуддусда Маъбадни бағишлаш байрами нишонланаётган эди. Қиш фасли эди. 23 Исо Маъбадда Сулаймон айвони деган жойда айланиб юрар эди. 24 Яҳудийлар Унинг атрофини ўраб олдилар.
— Қачонгача бизни иккилантирасиз? Агар Масиҳ бўлсангиз, бизга очиғини айтинг, — дейишди.
25 Исо уларга жавоб берди:
— Мен сизларга айтдим, аммо сизлар ишонмаяпсизлар. Осмондаги Отам номидан қилаётган ишларим кимлигимни кўрсатиб турибди. 26 Сизлар эса ишонмаяпсизлар, чунки сизлар Менинг қўйларимдан эмассизлар. 27 Менинг қўйларим овозимга қулоқ солади. Мен уларни танийман, улар эса Менга эргашиб юришади. 28 Мен уларга абадий ҳаёт бераман, улар ҳеч қачон ҳалок бўлмайдилар. Ҳеч ким уларни Менинг қўлимдан тортиб ололмайди. 29 Уларни Менга берган Отам ҳаммадан буюкдир. Отамнинг қўлидан уларни тортиб олишга ҳеч кимнинг кучи етмайди. 30 Мен ва Отам бирмиз.
31 Яҳудийлар яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлдилар.
32 — Мен сизларга Ота буюрган кўп хайрли ишларни кўрсатдим, уларнинг қайси бири учун Мени тошбўрон қилмоқчисизлар? — деб сўради Исо. 33 Яҳудийлар Унга шундай дейишди:
— Хайрли ишингиз учун эмас, куфрлигингиз учун Сизни тошбўрон қилмоқчимиз. Сиз одам бўла туриб Ўзингизни Худо деяпсиз!
34 Исо шундай жавоб қайтарди:
— Сизлар ўзларингиз доим ўқийдиган Муқаддас битикларда : “Айтдимки, ҳаммангиз худоларсиз” , деб ёзилган эмасми?! 35 Ўзларингиз биласизлар: Муқаддас битикларни ўзгартириб бўлмайди. Худонинг каломини олган одамлар “худолар” деб аталган–ку! 36 Мени эса Отам Ўзи учун ажратиб олиб, дунёга юборган. Мен “Худонинг Ўғлиман ” деганим учун куфрлик қилган бўламанми?! 37 Агар Мен Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, Менга ишонмай қўя қолинглар. 38 Борди–ю, Унинг ишларини қилаётган бўлсам, Менга ишонмасангиз ҳам, қилаётган ишларимга ишонинглар. Шунда Ота Менда ва Мен Отада эканимни билиб, англаб оласизлар.
39 Улар яна Исони ушлаб олишга ҳаракат қилдилар, аммо Исо уларнинг чангалидан қутулиб қолди.
40 Сўнг Исо Иордан дарёсининг шарқ томонига, илгари Яҳё одамларни чўмдириб юрган жойга қайтиб бориб, у ерда қолди. 41 Унинг олдига кўп одамлар келишарди. Улар шундай деб айтишарди: “Яҳё ҳеч қандай мўъжизали аломат кўрсатмаган эди, лекин Яҳёнинг бу Одам ҳақида айтган ҳамма гапи тўғри чиқди.” 42 Шундай қилиб, ўша ердаги кўп одамлар Исога ишондилар.