6–БОБ
Худо Ишаёни пайғамбарликка чақиради
1 Шоҳ Уззиё вафот этган йили мен юқорига юксалган Раббийнинг тахтда ўтирганини кўрдим. Унинг либоси этаклари Маъбадни тўлдирган эди. 2 Унинг тепасида серафлар шай турарди, ҳар бирининг олтита қаноти бор эди. Улар икки қаноти ила юзларини тўсганди, икки қаноти ила оёқларини тўсганди, қолган икки қаноти билан учаётган эди. 3 Улар бир–бирига ҳайқиришарди:
“Муқаддасдир, муқаддасдир,
Муқаддасдир Сарвари Олам!
Унинг улуғворлиги
Бутун оламни тўлдирган!”
4 Уларнинг ҳайқирган овозлари Маъбадни пойдеворигача титратиб юборди, Маъбад тутун билан тўлиб борарди. 5 Мен шундай дедим: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман!”
6 Серафлардан бири мен томон учди, қўлида кўмир чўғи бор эди. У ўша чўғни оташкурак билан қурбонгоҳ устидан олган эди. 7 Кўмир чўғини оғзимга теккизиб, шундай деди: “Қара, бу чўғ лабларингга тегди, энди айбларинг ювилди, гуноҳларингдан фориғ бўлдинг.”
8 Шунда мен Раббийнинг овозини эшитдим: “Кимни юбораман? Биз учун ким боради?” Мен айтдим: “Мен шу ердаман, мана, юборгин мени.” 9 У шундай деди:
“Бор, мана шу халққа айт:
«Хўп, тинглайверинглар, барибир, тушунмайсиз,
Қарайверинглар, барибир, англаб етмайсиз.»
10 Эй Ишаё, бу халққа гапир.
Сўзларинг уларнинг ақлини ўтмас қилади,
Гапларинг дастидан қулоқлари гаранг бўлади,
Уларнинг кўзлари юмилиб қолади.
Шунда кўрмай қолади кўзлари,
Эшитмай қолади қулоқлари,
Англамай қолади ақллари,
Улар Менга қайтмайдилар,
Улар шифо топмайдилар.”
11 Сўрадим: “Эй Раббий, қачонгача?” У айтди:
“Шаҳарлар вайрон бўлиб,
Кимсасиз қолгунларича,
Хонадонларда бирон жон қолмай,
Юрт тамом вайрон бўлгунча.
12 Охири, Мен, Эгангиз, ҳаммани узоққа жўнатаман,
Юртда эса кўплаб ташландиқ жойлар бўлади.
13 Халқнинг ўндан бири қолса ҳам
Ёндириб юборилади.
Аммо қайрағоч, эман дарахтлари кесилганда
Тўнкалари қолгани каби,
Ундан ҳам тўнка қолади.
Унинг тўнкаси Муқаддас уруғдир.”