29–БОБ
Қуддус қамал қилинади
1 Эгам айтар:
“Ҳолингга вой, эй Довуд яшаган шаҳар!
Эй Ориёл , Ориёл!
Йиллар ортидан йиллар ўтаверади,
Байрамлар нишонланади.
2 Аммо Мен бошингга кулфат келтираман,
Фарёд қилиб, нола чекасан,
Сени қурбонгоҳ қиламан.
3 Атрофингда сенга қарши лашкар тўплайман,
Қамал иншоотларини ўрнатаман.
Миноралар қуриб, сени ўраб оламан.
4 Ернинг остидан сен гапирасан,
Тупроқ остидан сўзларинг келади,
Овозинг шарпа овозидай ер остидан чиқади,
Гапларинг тупроқ остидан шивирлаб келади.
5 Аммо шунда шафқатсиз душманларинг
Бирданига чанг каби учиб кетади,
Тўсатдан бўрондаги хас–чўпдай
Улар тўзиб кетади.
6 Келаман Мен, Сарвари Олам, гумбур–гумбур,
Зилзила, шовқин–сурон, довул,
Бўрону ютиб юборувчи аланга билан.
7 Эй Қуддус , сизга қарши чиққан халқлар йўқ бўлиб кетади.
Сизнинг қалъангизга ҳужум қилган ваҳший элатлар
Тундаги туш каби ўтиб кетади.
8 Ҳа, оч одам тушида овқат еса ҳам,
Уйғонганда, очлигича қолаверади.
Чанқаган одам тушида сув ичади–ю,
Чанқоғи қонмасдан уйғонади.
Эй Сион тоғи, сизга қарши чиққан
Жамики элатлар ҳам шу аҳволга тушади.”
9 Қулоғингизни кар қилинг, донг қотиб қолинг,
Кўзингизни кўр қилинг, кўрмас бўлинг,
Маст бўлинг, аммо шаробдан эмас,
Гандираклаб юринг, аммо бўзадан эмас.
10 Эгам сизни қаттиқ ухлатиб қўйди,
Эй пайғамбарлар, Эгам кўзларингизни уйқуга бостирди.
Эй валийлар, Эгам бошу кўзларингизни ўраб қўйди.
11 Мана, бу ваҳийнинг ҳаммаси сизлар учун муҳрланган ўрама қоғоздай бўлиб қолди. Бу ўрама қоғоз ўқий оладиганларга берилиб: “Буни ўқинг!” деб буюрилса, улар: “Йўқ, муҳрланган экан”, дейдилар. 12 У ўқий олмайдиганларга берилиб: “Буни ўқинг”, деб айтилган бўлса, улар: “Биз ўқишни билмаймиз”, деб жавоб берадилар.
13 Ҳа, Раббий айтди:
“Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади,
Тилидагина Мени иззат қилади,
Юраклари эса Мендан узоқдир.
Улар инсон яратган қоидалари орқали
Менга сажда қилишади.
14 Мана, Мен шундай бир иш қиламанки,
Бу халқ ҳайратда қолади,
Лол бўлиб, донг қотади.
Донолари донолигидан маҳрум бўлади,
Идроклилари идрокидан айрилади.”
15 Ҳолингизга вой!
Эгамиздан режаларингизни яширяпсиз,
Ишларингизни қоронғиликда қиляпсиз.
“Ким бизни кўрарди, ким бизни биларди?” дейсиз.
16 Ҳаммасини ағдар–тўнтар қиляпсиз,
Ахир, кулолни лойга тенглаштириб бўладими?!
Наҳотки буюм ўзини яратганга:
“Мени яратганинг йўқ”, деб айтса?!
Наҳотки идиш кулолга:
“Сен тушунмайсан”, деб айтса?!
Келажакка умид
17 Мана, қисқа вақт ичида
Лубнон ўрмони далага айланади.
Дала эса қалин ўрмон бўлади.
18 Ўша куни китобдаги сўзларни карлар эшитар,
Кўрларнинг кўзлари зулматда нур кўрар.
19 Бечораларга Эгам янги қувонч ато этади,
Исроил халқининг Муқаддас Худоси туфайли
Муҳтожлар шод бўлади.
20 Золимлар то абад йўқ бўлади,
Мазахчилар ҳалок бўлади,
Ёмонлик истовчилар қириб ташланади.
21 Улар одамларга туҳмат ёғдирар,
Ҳакамларга тузоқ қўяр,
Солиҳларни адолатдан маҳрум қилар.
22 Шу боис Иброҳимни қутқарган Эгам
Ёқуб хонадони тўғрисида шундай деб айтмоқда:
“Ёқуб насли энди ҳеч қачон шарманда бўлмайди,
Қўрқувдан унинг ранги оқармайди.
23 Исроил халқи Мен бунёд этган фарзандларини кўрганда
Улар Менинг номимни муқаддас деб билади,
Мени — Ёқуб наслининг Худосини муқаддас деб тан олади.
Ҳа, Мен, Исроил Худосининг ҳузурида ҳайратда туради.
24 Йўлидан адашганлар ўшанда тушуниб етади,
Нолиганлар йўл–йўриқларимни ўрганади.”