3–БОБ
Хўшея бевафо хотинини қутқариб, уйига олиб келади
1 Эгамиз менга деди: “Қани бор, Хўшея! Ўйнаши бор ўша суюқоёқ хотинингга бошқатдан кўнгил қўй. Мен, Эгангиз, Исроил халқини қандай севсам, сен ҳам хотинингни шундай севгин. Зотан, халқимнинг ҳам кўнгли бошқа худоларга чопади, ҳовуч–ҳовуч майизни уларга назр қилишни халқим яхши кўради.” 2 Шундай қилиб, мен ўн беш бўлак кумуш ва ўн беш тоғора арпага ўз хотинимни сотиб олдим . 3 Унга дедим: “Сен узоқ вақт давомида меникида яшайсан. Фоҳишалик қилмайсан. Ўша вақт мобайнида бирорта эркакка яқинлашмайсан, мен ҳам сенга яқинлашмайман.” 4 Шу сингари, Исроил халқи ҳам узоқ вақт давомида шоҳу шаҳзодасиз, қурбонликлару бутсимон тошларсиз, эфод ва бутларсиз яшайди. 5 Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга юз буришади. Келажакда Эгамизга қўрқув билан бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади.