11–БОБ
Худонинг исёнкор халқига бўлган муҳаббати
1 Эгамиз шундай дейди:
“Мен Исроилни болалигида яхши кўрар эдим,
Ўз ўғлонимни Мисрдан чақириб олган эдим .
2 Уни қанча кўп чақирсам,
Мендан шунча кўп узоқлашарди.
Баалга қурбонликлар келтирарди,
Бутларга тутатқилар назр қиларди.

3 Эфрайимга юришни Мен ўргатган эдим,
Уни қўлларимда кўтариб юрган эдим.
Аммо қилган ғамхўрлигимни у билмади.
4 Мен эса уни меҳр ила етаклагандим,
Муҳаббат ришталари ила олиб юрган эдим.
Бўйнидан бўйинтуруқни олиб ташлагандим,
Мулойимлик билан уни боққандим.

5 Халқим тавба қилишдан бош тортди.
Шунинг учун Мен уларни
Энди Мисрга жўнатиб жазолайман ,
Ҳа, золим Оссурияга тобе қиламан.
6 Шаҳарларида қилич ҳукм суради,
Дарвозаларининг тамбаларини йўқ қилади.
Ёвуз режалари туфайли халқим қиличдан ҳалок бўлади.
7 Қачон қараманг, улар Мендан юзини ўгиришади.
Пайғамбарларим халқни Менга қайтишга даъват қилса–да,
Халқ Мендан — Худойи Таолодан мадад тиламайди .

8 Эй Эфрайим, қандай қилиб сендан воз кечай?!
Эй Исроил, қандай қилиб сени ташлаб кетай?!
Адмани йўқ қилганимдай, сени йўқ қила олармиканман?!
Завўйимга қилганимни сенга қила олармиканман?!
Бундай қилишга юрагим бетламас асло!
Сенга бўлган меҳрим уйғонди.
9 Йўқ, сочмайман сенга қаҳр–ғазабимни,
Эй Эфрайим, қайта барбод қилмайман сени,
Зеро, Мен Худоман, инсон эмас,
Орангиздаги Муқаддас Худоман,
Олдингизга жаҳл билан бормайман.

10 Мен, Эгангиз, шердай ўкираман,
Ўшанда халқим ортимдан эргашади,
Овозимни эшитгач, фарзандларим ғарбдан шошиб келишади.
11 Улар қушлардай учиб келади Мисрдан,
Каптарлардай етиб келади Оссурия юртидан .
Мен уларни уйларига элтиб қўяман.
— Эгамизнинг каломи шудир. —
Исроил ва Яҳудони Худо айблайди
12 Эфрайим атрофимни ёлғон билан ўраб ташлади,
Исроил хонадони Мени ҳийлага кўмиб ташлади.
Яҳудо халқи Менга қарши бош кўтарди,
Мен, Муқаддас Худога улар итоат қилмаяпти .”