3–БОБ
Исо Масиҳ — Мусо пайғамбардан юқори
1 Эй биродарларим, сизлар Худонинг азиз халқисизлар. Худо сизларни Ўз ҳузурига киришга даъват этган. Келинглар, Худонинг Элчиси ва биз эътироф этган эътиқодимизнинг Олий руҳонийси Исо ҳақида мулоҳаза қилайлик. 2 Худо Исони Олий руҳоний қилиб тайинлади. Мусо Худонинг хонадонида содиқ хизматкор бўлгани каби, Исо ҳам Худога содиқ бўлди. 3 Бироқ Исо Мусодан кўра, кўпроқ улуғворликка лойиқ бўлди. Ахир, уйнинг ўзи эмас, уни қурган одам кўпроқ эътиборга сазовор–ку! 4 Албатта, ҳар бир уйнинг қурувчиси бор, аммо аслида бутун борлиқнинг бинокори — Худо. 5 Мусо содиқ қул эди . У Худонинг бутун халқи орасида энг ишончлиси бўлиб, унинг хизмати келажакда ошкор бўладиган илоҳий ҳақиқатнинг шарпаси эди, холос. 6 Масиҳ эса содиқ Ўғил эди. Унга Худонинг хонадонини бошқариш топширилди. Худонинг хонадони эса бизмиз. Биз фақат жасур бўлиб, умидимизни маҳкам тутишимиз керак . Ахир, биз бу умидимиз билан фахрланамиз.
Имондан қайтманглар!
7 Шундай экан, Муқаддас Руҳнинг айтган ушбу гапларини ёдингизда тутинг:

“Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз!
8 Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар,
Мени саҳрода синаган ўша аждодларингиздай бўлманглар.
9 Оталарингиз қирқ йил қилган ишларимни кўрса ҳам,
У ерда Мени синаб кўрдилар.
10 Шу боис Мен бу наслдан ғазабланиб, дедим:
«Улар доим Мендан юз ўгиришади,
Амрларимга бўйсунишдан бош тортишади.»
11 Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим:
«Улар фароғат диёримга кирмайди», дедим.”

12 Эй биродарларим, эҳтиёт бўлинглар! Ёмон ниятга қалбингиздан ўрин берманглар, Худога бўлган ишончингизни йўқотманглар. Акс ҳолда, бу иллатлар сизларни барҳаёт Худодан қайтаради. 13 Ҳар кунни Муқаддас битиклардаги “бугун” деб билиб, бир–бирингизга насиҳат қилинглар. Тағин бирортангиз гуноҳга алданиб, юрагингизни тош қилманглар. 14 Ахир, биз Масиҳга шерик бўлдик. Фақат бошида эга бўлган имонимизни охиригача маҳкам тутишимиз лозим. 15 Бир–бирингизга Забурдаги шу сўзларни эслатиб туринглар:

Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар!”

16 Ўшанда Худонинг овозини эшитиб туриб, исён қилган ким эди? Мусо Мисрдан олиб чиққанларнинг ҳаммаси! 17 Қирқ йил давомида Худо кимдан ғазабланганди? Гуноҳ қилган одамлардан! Улар ҳаммаси ўлди, саҳро уларга қабр бўлди. 18 Худо онт ичиб: “Улар фароғат диёримга кирмайди”, дея ким ҳақида айтган эди? Албатта итоатсиз одамлар ҳақида! 19 Демак, улар Худога ишонмаганлари учун фароғат диёрига кира олмадилар.