20–БОБ
Иброҳим ва Абумалек
1 Иброҳим бу ердан кўчиб, жанубга — Нагав чўли томонга йўл олди ва Кадеш билан Шур оралиғида жойлашди. Кейинроқ Гарорга кетди. У ерда бир оз яшади.
2 Иброҳим бу ердаги одамларга хотини Сорани, у менинг синглим, деб айтар эди. Гарор шоҳи Абумалек одам юбориб, Сорани саройига олдириб келди.
3 Абумалек кечаси туш кўрди. Тушида Худо зоҳир бўлиб, унга деди: “Сен мана шу хотинни олганинг учун ўласан, чунки унинг эри бор.” 4 Лекин Абумалек ҳали Сорага яқинлашмаган эди.
— Ё Раббий! — деди Абумалек. — Мен бегуноҳман–ку! Энди бегуноҳ одамни ҳам ўлдираверасанми? 5 Иброҳим менга, у менинг синглим, деди–ку! Аёлнинг ўзи ҳам, Иброҳим — менинг акам, деди. Мен бу ишни пок кўнгил билан қилдим.
6 Худо Абумалекка тушида яна деди:
— Сенинг пок кўнгилли эканингни биламан. Шу сабабдан Менга қарши гуноҳ қилишдан сени сақладим. Сорага тегишингга йўл қўймадим. 7 Энди сен бу аёлни эрига қайтариб бер. Унинг эри — пайғамбар, сен учун ибодат қилади. Шунда сен тирик қоласан. Агар бу аёлни эрига қайтариб бермасанг, шуни билиб қўйки, ўзинг ҳам, бутун оила аъзоларинг ҳам ўласизлар.
8 Эртаси куни саҳарда Абумалек ҳамма аъёнларини чақириб, уларга бўлган воқеани айтиб берди. Ҳаммалари қаттиқ ваҳимага тушдилар. 9 Кейин Абумалек Иброҳимни чақиртириб, унга деди:
— Бизни нима қилиб қўйдинг? Сенга қарши қандай гуноҳ қилибман–а?! Мен ҳам, шоҳлигим ҳам шунчалик оғир гуноҳга ботишига сен сабабчи бўлдинг! Сен менга ҳеч ким ҳеч қачон қилмаслиги керак бўлган ишни қилдинг.
10 Абумалек Иброҳимдан:
— Нимани ўйлаб бу ишни қилдинг? — деб сўради.
11 — Бу ерда ҳеч ким Худодан қўрқмайди, хотинимни тортиб олиш учун мени ўлдирадилар, деб ўйладим, — деди Иброҳим. 12 — Бунинг устига, у ҳақиқатан ҳам менинг синглим, отамиз бир, лекин онамиз бошқа–бошқа бўлгани учун унга уйланганман. 13 Худо мени отамнинг хонадонидан бегона юртларга саёҳатга олиб кетганда, хотинимга шундай деган эдим: “Қаерга борсак ҳам, мен тўғримда гапирганингда, у менинг акам, деб айтгин. Шунда менга содиқлигингни кўрсатган бўласан.”
14 Шундан кейин Абумалек мол–қўйидан, қул ва чўриларидан Иброҳимга берди. Хотини Сорани ҳам қайтариб берди.
15 — Мана, шоҳлигимга қарашли ерлар қаршингда турибди, — деди Абумалек. — Қаерда яшашни хоҳласанг, ўша жойни танлаб олавер.
16 Сорага эса шундай деди:
— Мана, акангга минг бўлак кумушни товон қилиб тўлаяпман. Бу кумушлар ёнингдагиларга сенинг поклигингни исботлайди .
17-18 Худо Сора туфайли Абумалекнинг хонадонидаги ҳамма аёлни туғмайдиган қилиб қўйган эди. Иброҳим Худога ибодат қилди. Худо Абумалекка шифо берди, шунингдек, унинг хотини ва чўриларига ҳам шифо бериб, уларни туғадиган қилди.