8–БОБ
Етилиб пишган мевалар ҳақидаги ваҳий
1 Эгамиз Раббий менга яна ваҳий кўрсатди: бир сават етилиб пишган мевалар бор экан. 2 Эгамиз мендан:
— Амос, нимани кўряпсан? — деб сўради.
— Бир сават етилган мевани, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Эгамиз менга шундай деди:

“Халқим Исроил ҳам жазо учун етилиб турибди.
Энди Мен уларга шафқат қилмайман.
3 Ўша куни Маъбаддаги ашулалар марсияга айланади,
— деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —
Ҳамма жойда жасадлар ётади.
Сукунат босган!”

4 Эй йўқсилларни эзадиганлар, қулоқ солинглар!
Эй юртдаги камбағалларни йўқ қилганлар, эшитинглар!
5 Сизлар шундай айтасизлар:
“Янги ой шодиёнаси тезроқ тамом бўла қолса–ю,
Донни сотсак.
Шаббат куни тезроқ ўтса–ю,
Буғдойни бозорга олиб чиқсак.
Шунда биз оғирлигини камайтириб,
Нархини оширамиз,
Тарозидан уриб, одамларни алдаймиз.
6 Буғдой чиқитларини ҳам сотиб юборамиз.
Йўқсилни бир жуфт чориққа сотиб оламиз,
Камбағални кумушга харид қиламиз.”

7 Ёқуб наслининг такаббурлигини кўриб, Эгамиз шундай деб онт ичди :
“Уларнинг қилмишларини Мен ҳеч қачон унутмайман,
Уларни албатта жазолайман.
8 Шу сабабдан ер титрайди!
Ер юзида яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади!
Бутун ер юзи дарё тўлқинларидай ларзага келади,
Ҳа, Нил сувларидай кўтарилиб, пастга тушади .”

9 Эгамиз Раббий демоқда:
“Эй Исроил халқи,
Ўша куни шундай қиламанки,
Қуёш туш пайтида ботади,
Куппа–кундузи ер юзини қоронғилик қоплайди.
10 Байрамларингиз мотамга айланади,
Ҳамма ашулаларингиз марсия бўлади.
Сизлар ҳаммаларингиз қайғудан қанорга ўранасиз,
Аза тутганингиздан сочингизни қирдирасиз .
Ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота–онага ўхшаб қоласиз.
Ўша кун охирига қадар аччиқ кулфатдай бўлади.”

11 Эгамиз Раббий демоқда:
“Шундай кунлар келадики,
Мен юртга очарчилик юбораман.
Одамлар нон билан сувни эмас,
Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади.
12 Улар Менинг сўзимни эшитмоқчи бўлиб,
Бир денгиздан бошқа денгизгача оёғини судраб боришади,
Шимолдан шарққа йўл олишади.
У ёқдан–бу ёққа юриб, сарсон бўлишади–ю,
Аммо Мен, Эгангизнинг сўзини эшита олишмайди.
13 Ўша куни гўзал қизлару бақувват йигитлар
Ташналикдан ҳушидан кетадилар.
14 Ахир, улар Самариянинг шарманда маъбудаси номи билан
Қасам ичиб юрибдилар,
«Эй Дан шаҳри , худойинг шоҳид», деб айтиб юрибдилар,
«Бершебага олиб борадиган зиёрат йўли ҳақи», деб юрибдилар.
Аммо улар йиқилиб тушадилар, қайтиб турмайдилар.”