14–БОБ
Шоҳ Осо Ҳабашистонни мағлуб қилади
1 Абиё оламдан ўтди. Уни Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилдилар, унинг ўрнига ўғли Осо шоҳ бўлди. Унинг ҳукмронлиги даврида юртда ўн йил тинчлик, осойишталик бўлди. 2 Осо Эгаси Худонинг олдида яхши ва тўғри ишлар қилди. 3 У бегона худоларга аталган қурбонгоҳларни ва саждагоҳларни йўқ қилди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди. 4 Осо Яҳудо халқига: “Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга юз буринг, Унинг қонун ва амрларига риоя қилинг”, деб фармон берди. 5 У Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан саждагоҳларни ва тутатқи қурбонгоҳларини йўқотди. Унинг ҳукмронлиги даврида шоҳликда тинчлик, осойишталик бўлди. 6 Юртда тинчлик ҳукмрон бўлган пайтда, Осо Яҳудодаги шаҳарларни мустаҳкамлади. Эгамиз унга осойишталик ато қилгани учун ўша йиллари уруш бўлмади. 7 Осо Яҳудо халқига айтди: “Келинглар, шаҳарларни деворлар билан ўрайлик, миноралар қурайлик, тамбаланадиган дарвозалар ўрнатиб, шаҳарларни мустаҳкамлайлик. Биз Эгамиз Худога итоат қилганимиз учун, бу юрт ҳали ҳам бизники. Худо бизга ҳар тарафдан осойишталик ато қилган.” Шундай қилиб, улар қурилиш қилдилар, ҳузур–ҳаловатга етишдилар. 8 Осонинг Яҳудо қабиласидан 300.000 сипоҳи бўлиб, улар қалқон ва найзалар билан қуролланган эдилар. Бенямин қабиласидан эса 280.000 сипоҳи бўлиб, улар қалқон ва ёйлар билан қуролланган эдилар. Уларнинг ҳаммаси баҳодир жангчилар эди.
9 Ҳабашистонлик Зерах беҳисоб лашкари ва 300 жанг араваси билан Яҳудо юртига ҳужум қилиб, Моришо шаҳригача бостириб борди. 10 Осо унга қарши йўлга отланди. Иккала томон Моришо яқинидаги Зафито водийсида саф тортишди. 11 Осо ўзининг Эгаси Худога илтижо қилди: “Эй Эгамиз! Ёлғиз Сенгина заиф одамга кучли рақибини мағлуб қилишга ёрдам бера оласан. Эй Эгамиз Худо! Бизга ёрдам бер! Биз Сенга таянамиз. Сенинг номинг билан бу беҳисоб лашкарга қарши жангга отландик. Эй Эгамиз! Сен бизнинг Худойимизсан. Инсон зоти Сени мағлуб қилишига йўл қўйма!”
12 Осо ва Яҳудо лашкари ҳужумни бошлагач, Эгамиз Ҳабашистонликларни мағлуб қилди. Ҳабашистонликлар қоча бошладилар. 13 Осо лашкари билан уларни Гароргача қувиб борди. Ҳабашистонликларнинг бирортаси ҳам қочиб қутула олмади. Уларнинг ҳаммаси Эгамизнинг ва Унинг лашкари олдида қирилиб кетди. Яҳудо лашкари кўп миқдорда ўлжа олиб қайтди. 14 Гарор атрофидаги шаҳарларда яшайдиган халқ юз берган воқеани эшитиб, Эгамиздан қўрқиб қолган эди. Шу сабабдан Яҳудо лашкари ўша шаҳарларнинг ҳаммасини мағлуб қилиб, талон–тарож қилди, у ердан мўл ўлжа олиб кетди. 15 Улар чўпонларнинг чодирларига ҳам ҳужум қилиб, кўп миқдорда қўй, эчки, туяларни олдилар. Сўнгра Қуддусга қайтиб кетдилар.