2–БОБ
Дуо ва ибодатларга оид кўрсатмалар
1 Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар. 2 Тақводор, обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар. 3 Бу хайрли иш бўлиб, нажоткоримиз Худога мақбулдир. 4 У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди. 5 Зеро, ҳаммамизга маълумки,
Худо ягонадир,
Худо билан инсонлар орасидаги
Воситачи ҳам ягонадир.
Бу Воситачи Исо Масиҳдир.
У Ўзи инсон эди
6 Ва бутун инсониятни қутқариш учун
Ўз жонини фидо қилди.
Шу орқали Худо Ўзи белгилаган пайтда нажот режасини аён этди. 7 Мен нажот ҳақидаги бу хабарни эълон қилувчи ҳаворий этиб тайинландим. Тўғрисини айтяпман , ёлғон гапираётганим йўқ! Ҳақиқатан ҳам, мен турли халқларга имон ва ҳақиқатни ўргатиш учун юборилганман.
8 Эркаклар ҳамма жойда қўлларини дуога очиб, чин қалбдан ибодат қилсинлар. Улар ғазаб ва низодан йироқ бўлсинлар. 9 Хотинлар соддагина, дид билан кийинсинлар. Улар сочига ортиқча оро бермай, олтин ва марварид тақинчоқлар ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки ор–номус билан безансинлар. 10 Художўй хотинларга муносиб хайрли ишлар билан ўзларига зеб берсинлар. 11 Таълим берилаётганда, хотинлар сукут сақласин, муаллимнинг гапини икки қилмасин . 12 Хотин эркакка таълим беришига ва унинг устидан ўз ҳукмини ўтказишига рухсат бермайман. Хотин сокин табиатли бўлсин. 13 Ахир, олдин Момо Ҳаво эмас, балки Одам Ато яратилган–ку. 14 Одам Ато эмас, хотин шайтонга алданиб, гуноҳ қилди. 15 Ўшандан буён, хотинлар туққанда лаънат туфайли дарду азоб чекадиган бўлдилар. Бироқ шунга қарамай, агар улар камтару бамаъни бўлишса, Масиҳга бўлган имонда собит қолиб, меҳр–оқибатли бўлиб, тақводор ҳаёт кечиришса, нажот топадилар.