20–БОБ
Йўнатан Довудга ёрдам беради
1 Довуд Рамадаги Нойўт маҳалласидан қочиб, Йўнатаннинг олдига келди.
— Мен нима қилибман? Айбим нима? Отангга қарши нима гуноҳ иш қилибманки, мени ўлдирмоқчи бўлади? — деди Довуд унга.
2 — Худо сақласин, ўлмайсан! — деди Йўнатан. — Отам мени хабардор қилмай, хоҳ муҳим бўлсин, хоҳ муҳим бўлмасин, бирор иш қилмайди. Нимага энди буни мендан яширсин?! Ҳеч нарса бўлмайди.
3 Довуд яна онт ичиб деди:
— Сен мени яхши кўрасан, буни отанг ҳам яхши билади. Йўнатан нима қилишимни билмай қўя қолсин, акс ҳолда, азоб чекади, деб ўйлайди. Худо шоҳид! Тўғрисини айтсам, жар ёқасида турибман.
4 — Тила тилагингни, сен учун бажо келтираман, — деди Йўнатан.
5 — Қара, эртага янги ой шодиёнаси бўлади, — деди Довуд. — Шоҳ билан бирга дастурхонда ўтиришим керак . Лекин менга ижозат бер, индин кечгача далада яшириниб юрай. 6 Агар отанг йўқлигимни сезиб қолса, унга шундай дейсан: “Довуд шошилинч ўз шаҳри Байтлаҳмга кетадиган бўлиб қолди, мендан қаттиқ туриб илтимос қилди. У ерда бутун уруғ–аймоғи йиллик қурбонлик маросими ўтказар экан.” 7 Отанг “яхши” деса, демак, бу қулингга хавф–хатар йўқ. Агар ғазабланса, билгинки, менга зарар етказишга қатъий қарор қилган. 8 Эгамиз олдида аҳд қилгансан–ку! Энди менга содиқ қол. Агар айбдор бўлсам, мени ўзинг ўлдир! Мени отангнинг ҳузурига олиб боришингга на ҳожат?!
9 — Худо сақласин! — деди Йўнатан, — отам сенга ёмонлик қилмоқчи бўлганини билганимда, сенга айтмасмидим?!
10 — Отанг сенга дағал жавоб берса, ким менга билдиради? — деб сўради Довуд.
11 — Юр, далага чиқайлик, — деди Йўнатан.
Икковлари далага кетишди. 12 Йўнатан гапида давом этиб, Довудга деди:
— Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид бўлсин! Эрта ё индинга худди шу вақтгача отамнинг ниятини ўсмоқчилаб билиб оламан. Отам сенга мойиллик билдирса, албатта хабар юбораман. 13 Борди–ю, отам сени ўлдирмоқни ният қилган бўлса–ю, сени хабардор қилмасам, бехатар кетишингни таъминламасам, Эгам мени ёмон кўйга солсин, ҳатто ундан ҳам баттарроғини қилсин! Эгам, илгари отам билан бўлганидай, доимо сен билан бўлсин. 14 Агар мен тирик бўлсам, Эгамизга ўхшаб ваъдангда тур, менга содиқ бўл. Агар ўлсам, 15 Эгамиз душманларингни йўқ қилганда, менинг хонадонимдан садоқатингни дариғ тутмагин.
16 Йўнатан Довуд хонадони билан аҳд тузди ва:
— Эгамиз ҳамма душманларингни қириб ташласин, — деди.
17 Йўнатан Довудни жонидан ҳам ортиқ яхши кўрарди. У: “Менга бўлган дўстона севгингни тасдиқлагин”, деб Довудга яна бир бор онт ичирди.
18 — Эртага янги ой шодиёнаси бўлади, — деди Йўнатан Довудга. — Ўрнинг бўш қолади, йўқлигинг билинади. 19 Индинга дарҳол пастга туш, олдинги сафар яширинган жойингга бориб яширин. Эзел деган тошнинг ёнида кутиб тур. 20 Мен мўлжаллаб ўша тош томонга учта ўқ отаман. 21 Кейин хизматкоримни: “Бор, ўқларни топиб кел”, деб жўнатаман. Агар унга: “Қара, ўқлар орқангда, уларни олиб бу ёққа қайт”, деб айтсам, сен уйингга қайтиб боргин. Демак, ҳеч қандай хавф–хатар йўқ. Худо шоҳид, сен тинч–омон бўласан. 22 Агар хизматкоримга: “Қара, ўқлар олдингда”, десам, сен кетгин. Демак, Эгамиз кетишингни хоҳлаган бўлади. 23 Бир–биримизга қилган аҳдимизга Эгамиз абадий шоҳид бўлсин.
24 Шундай қилиб, Довуд далада яшириниб олди. Янги ой чиққани муносабати билан байрам бошланганда, шоҳ Шоул келиб, байрам дастурхонига ўтирди. 25 У одатдагидай, девор ёнидаги ўриндиқдан жой олди. Йўнатан Шоулнинг рўпарасидан , Абнур эса унинг ёнидан ўз жойларини эгаллашди. Довуднинг ўрни бўш қолди. 26 Аммо Шоул ўша куни ҳеч нарса демади. Бирор тасодиф бўлса керак, Довуд ҳаром бўлган–у, ювинмагандир , деб ўйлади. 27 Эртасига, янги ой шодиёнасининг иккинчи куни Довуднинг жойи яна бўш қолди. Шоул ўғли Йўнатандан сўради:
— Эссайнинг ўғли нимага кеча ҳам, бугун ҳам таомга келмади?
28 — Довуд Байтлаҳмга кетмоқчи экан, мендан қаттиқ илтимос қилди, — деб жавоб берди у. 29 — “Илтимос, ижозат берсанг, оиламиз ўша шаҳарда қурбонлик қилади. Акам, ўша ерда бўл, деб буюрди. Менга илтифот кўрсатсанг, бориб, акаларимни кўриб келсам”, деди. Шу важдан шоҳнинг дастурхонига кела олмади.
30 Шоул ғазабланиб, Йўнатанга бақирди:
— Сен, ярамас, суюқоёқ хотиннинг боласи, у билан дўстлашганингни билмасмидим?! Бу қилиғинг билан ўзингни ҳам, сени туққан онангни ҳам иснодга қолдирдинг–ку. 31 Эссайнинг ўғли ер юзида яшар экан, на ўзинг, на шоҳлигинг сақланиб қолади. Энди бирорта одамни жўнатиб, уни менинг олдимга чақиртириб кел. Уни ўлим кутяпти.
32 — Нега у ўлдирилар экан? У нима қилди? — деди Йўнатан отасига.
33 Шоул Йўнатанни ўлдирмоққа шайланиб, найзасини унга қаратиб отди. Йўнатан тушундики, отаси Довудни ўлдирмоққа қатъий қарор қилган экан. 34 Йўнатан дарғазаб бўлиб дастурхондан турди, янги ой шодиёнасининг иккинчи куни ҳеч нарса емади. Отаси Довудни бу қадар ҳақорат қилганига хафа бўлди.
35 Эрталаб Йўнатан Довуд билан кўришмоқ учун далага кетди. Ёнига бир кичкина болани олди. 36 Йўнатан болага:
— Югур, мен отган ўқларни қидир! — деди.
Бола югуриб кетди. Йўнатан боланинг олд томонига бир ўқ отди. 37 Йўнатаннинг ўқи тушган ерга бола етиб борган ҳам эдики, у:
— Ўқ олдингда! 38 Тез бўл, югур, тўхтаб турма! — деб овоз берди. Бола ўқни олиб, хўжайинига келтириб берди. 39 Бола бундан бехабар, бу гапнинг маъноси Йўнатан билан Довудга аён эди, холос. 40 Йўнатан қурол–аслаҳаларини ўша болага бериб:
— Кўтар буларни, шаҳарга олиб бор, — деди.
41 Бола кетиши биланоқ, Довуд тош орқасидан чиқиб келди ва юзи билан ерга мук тушиб, уч марта таъзим қилди. Иккала дўст бир–бирларини қучоқлаб, ўпиб, йиғлашди. Довуд Йўнатанга қараганда қаттиқроқ йиғлади. 42 Ниҳоят Йўнатан:
— Энди эсон–омон йўлингга кет, — деди. — Икковимиз: “Худо сену менинг орамизда, уруғларимиз орасида абадий шоҳид бўлсин”, деб Унинг номини ўртага қўйиб онт ичганмиз.
43 Шундан кейин Довуд ўз йўлига кетди. Йўнатан эса шаҳарга қайтди.