132–САНО
Довуднинг зиёрат қўшиғи.
1 Нақадар яхшидир,
Ёқимлидир биродарлар бирга аҳил яшасалар.
2 Аҳиллик Ҳоруннинг бошига суртилган,
Соқолигача оқиб тушган қимматбаҳо мойдайдир ,
Кийимлари ёқасидан оқиб тушган мой кабидир.
3 Сион тоғларига келадиган барака
Хермон тоғидаги мўл шабнамга ўхшайди.
Сиондан Эгамиз Ўз баракасини ва абадий ҳаётни беради.